s
USD: Rub: Eur:
2024-03-16 595

“Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги давлат бошқарувини янада такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-41-сон, 27.02.2024 й.) қабул қилинди

 Унга кўра, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Вазирлар Маҳкамаси бўйсунувига ўтказилди.

 Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасини рақамлаштириш орқали самарадорлик ва натижадорликка эришиш, тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган давлат хизматлари турларини кенгайтириш, шаффоф ва коррупциядан холи самарали тизимни жорий этиш Агентлик фаолиятининг асосий йўналишларидан бири этиб белгиланди.

 2024 йил 1 октябрдан ишлаб чиқарилган ва четдан олиб кириладиган хавфлилик даражаси юқори бўлган маҳсулотларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби жорий этилади. 

Бунда, республика ҳудудига олиб кирилаётган маҳсулотлар давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома божхона ҳудудига келишидан аввал “Ягона дарча” божхона ахборот тизимига ва Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига импорт қилувчи томонидан жойлаштирилиши шарт.

 2024 йил 1 сентябрдан Инспекциянинг давлат инспекторларига тезкор назорат тадбирларини Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан олдиндан келишмасдан, ўтказилган текширув ҳақида Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатдан ўтказиш орқали текширув бошланган пайтдан бошлаб 24 соат ичида Вакилни мажбурий равишда хабардор қилган ҳолда амалга ошириш ваколати тақдим этилади.

Хива тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи А.Хасанов

Мавзуга оид