s
Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки
USD:10472.67 Rub:137.47 Eur:12335.76
2025-03-24 252

Ер участкасига бўлган ҳуқуқларни белгиловчи ҳужжатлар

"Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида"ги Қонуннинг 31-моддаcсига асосан 2021 йилнинг 1 августидан эътиборан қабул қилинган ер участкасига бўлган ҳуқуқларни белгиловчи ҳужжатлар қуйидагилардан иборат:
- ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун — вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимларининг ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратиш ҳақидаги, кўп квартирали уй жойлашган ер участкасини, шунингдек кўп квартирали уйга туташ бўлган ер участкасини умумий фойдаланиш учун (нотижорат мақсадларда) кўп квартирали уйлардаги жойлар мулкдорларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида бериш тўғрисидаги қарорлари;
- ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун — давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли давлат органлари томонидан бериладиган давлат ордери;
- ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун — ижара шартномаси.                                                                                                             Хива тумани Адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсулти Д. Машарипов

Мавзуга оид