s
USD: Rub: Eur:
2022-04-28 412

Бахтга интилиб яшайлик.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги «Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 250-сонли қарорида маҳаллалардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож кексалар ва ногиронлиги бўлган шаҳслар, ёлғиз қариялар, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларга ёрдамлар кўрсатиш, уларнинг ҳолидан ҳабар олиш мақсадида,  “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди Урганч шаҳар бўлинмаси Урганч шаҳридаги Кўзи Ожизлар жамияти Урганч шаҳар бўлимида ҳамкорликда 2022 йил 27 апрел куни Рўза Рамазон ҳайти ва Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамиятининг 90-йиллиги арафасида “Ўзлигингни намоён қил”, “Ҳеч ким меҳр ва этибордан четда қолмасин” шиорлари остида тадбир ўтказилиб, жамият ходимлари ўртасида шахмат-шашка мусобоқаси уюштирилди. Ғолиблар жамият томонидан рағбатлантирилдилар.

        Ушбу тадбирда ҳамкор ташкилотлар – Урганч шаҳридаги “Тоза боғ”, “Умид”, “Темир йўлчи”, “Жалолиддин Мангуберди”,"Маърифат" маҳалла фуқаролар йиғинларидаги ёшлар етакчилари иштироқ қилдилар.  

 

“Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди 
Урганч шаҳар бўлинмаси

Мавзуга оид