s
USD: Rub: Eur:
2024-09-30 586

Энг оғир аҳволдаги 1000 та маҳалла инфратузилмаси яхшиланади

“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-330-сон, 23.09.2024 й.) қабул қилинди  

Қарорга кўра, қуйидагилар тасдиқланди:

“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар режаси;

2024–2025 йилларда аҳолини камбағалликдан чиқаришнинг йўналишлар ва ҳудудлар кесимидаги мақсадли кўрсаткичлари.

Шунингдек, энг оғир аҳволдаги 1000 та маҳалла танланиб, рўйхати шакллантирилади ҳамда уларнинг инфратузилмасини яхшилаш дастури 1 ноябргача тасдиқланади. 

2024 йил 1 декабргача тадбиркорлик фаолияти ҳамда аҳолининг барча қатламларига яшаш ва дам олиши учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида 2024–2025 йилларда туман ва шаҳарларни жадал комплекс ривожлантириш, шу жумладан, уларда камида биттадан маҳаллада “яшил маҳалла” лойиҳаларини амалга оширишни назарда тутувчи дастурлар тасдиқланади. 

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, “Бизнесга биринчи қадам” дастурлари ҳамда микромолия ташкилотлари орқали жорий йил якунигача 4 триллион сўм, 2025 йилда 15 триллион сўм кредитлар ажратилиши таъминланади.

Хива тумани Адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсулти Д. Машарипов

Мавзуга оид