s
USD: Rub: Eur:
2021-08-13 588

УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ

Вилоятимизда мамлакатимиз Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб ”Уч авлод учрашуви” тадбири ўтказилди. Вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидан узоқ йиллар эл-юрт учун самарали хизмат қилган меҳнат фахрийлари, ислоҳотлар муваффақияти йўлида жонбозлик кўрсатиб келаётган ўрта авлод вакиллари ҳамда фаол ёшлар Урганч шаҳрининг сўлим гўшасига бир пиёла чой устида дилдан суҳбат қуриш учун таклиф этилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Фарход Эрманов сўзга чиқиб вилоятимизда истиқлол йилларида, айниқса кейинги беш йилда эришилган ютуқлар, амалга оширилган қурилиш ва бунёдкорлик ишларини аниқ рақамлар, ҳаётий мисоллар орқали кўрсатиб берди. Тадбирда сўз олган нуронийлар ҳамда ёшлар вакиллари юртимиздаги тинчлик ва осойишталик, янгиланиш ва туб ўзгаришлар ҳақида ўз мулоҳазаларини билдирдилар.  

       Учрашув дилкаш суҳбатлар, дилрабо куй-қўшиқлар билан давом этди. Тадбир иштирокчиларига вилоят ҳокимлиги томонидан  эсдалик совғалари топширилди.

 

Мавзуга оид