s
Аҳолини рўйхатга олиш маълум бир санада Ўзбекистон аҳолисининг сони, ёши, жинси, диний ва этник таркиби, оилавий аҳволи, маълумот даражаси, уй-жой билан таъминланганлиги, иқтисодий фаоллиги, даромад олиш манбалари, ногиронлиги хусусида батафсил маълумот олишга ёрдам беради.
Шунингдек, рўйхатга олиш – аҳоли жон бошига макроиқтисодий кўрсаткичларнинг тақсимланишини ҳисоблашда ишлатилади, миграция ҳолатини, меҳнат ресурслари тақсимотини аниқ кўрсатиб беради.
Натижалар ҳудудларни ривожлантириш, аёллар ва болалар саломатлигини сақлаш бўйича ишларнинг манзилли амалга оширилиши учун ҳам ахборот манбаси бўлиб хизмат қилади.
Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш тадбирларини ўтказиш 2025-2026 йилларга мўлжалланяпти. Бу ҳақда 2024 йил 4 март куни Президент томонидан имзоланган «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-114-сонли қарори билан тасдиқланган расмий статистика соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича йўл харитасида Президент ҳузуридаги Статистика агентлигига 2025−2026 йилларда аҳолини рўйхатга олиш ишларини ташкил этиш вазифаси юклатилган.
Йўл харитасида 2024 йил давомида агентлик аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга тайёргарлик кўриш ишларини давом эттириши белгилаб берилди.
Жумладан:
Аҳолини рўйхатга олиш эса 2025−2026 йилларда ўтказилиши, натижалар 2026−2027 йилларда тайёрланиши ва эълон қилиниши белгиланган.
2024 йилни мамлакатимизда “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”, деб эълон қилиниши муносабати билан аҳоли ўртасида аҳолини рўйхатга олиш тадбирини нечоғлик муҳимлиги ва уни ўтказишга ёшлар, фуқаролар ҳамда тадбиркорларнинг ўзлари ҳам қатнашиш имкониятига эга эканлиги тўғрисида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.
Жумладан, 2024 йилнинг январ-март ойларида расмий веб-сайтларда аҳолини рўйхатга олишга оид 20 дан ортиқ мақолалар ва тезислар жойлаштирилди, маҳаллий газеталарда 2 та мақола чоп этилди, вилоят ҳудудида жойлашган олий таълим ва умумий ўрта таълим муассасаларида ҳамда касб-ҳунар мактабларида аҳолини рўйхатга олишга оид масалаларига бағишланган 19 маротаба давра суҳбатлари ўтказилди.
Шунингдек, аҳолини рўйхатга олишни халқаро талабларга мос равишда ва сифатли ўтказилишини таъминлаш ҳамда аҳолини рўйхатга олишнинг ташкилий режасини тўғри тузилиши аҳоли пунктлари хариталарининг аниқлигига ва ҳудудларда аҳоли яшайдиган турар жойларнинг рақамланганлигига бевосита боғлиқ. Шу мақсадда, бугунги кунда вилоятимиз ҳудудида маҳалла ва кадастр органлари билан ҳамкорликда, 2011 йил 12 октябрдаги ЎРҚ-303-сонли “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Қонун талабларидан келиб чиққан ҳолда, кўчаларга берилган ном белгилари ҳамда хонадонларга берилган рақам белгиларининг ўрнатилганлиги бўйича амалга оширилаётган ишларни жойларга чиққан ҳолда мониторингги статистика органлари ходимлари томонидан доимий юритиб борилмоқда.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, кўчалар ҳамда хонадонларнинг номлари ёки рақам белгиларининг мавжуд эмаслик ҳолатлари аҳолини рўйхатга олиш жараёнларида рўйхатга олувчи ходимлар учун хонадонларни тўғри топиб боришда қийинчиликлар келтириб чиқаради. Шунингдек, хонадонларни тўлиқ рақамлаш тез ёрдам, ёнғинга қарши курашиш, ички ишлар ва шу каби аҳолига хизмат кўрсатувчи органлар фаолияти учун ҳам муҳим ҳисобланади.
Шунингдек, аҳолини рўйхатга олишнинг бирламчи маълумотлар базаси ҳажмининг катталиги сабабли, унинг натижаларини жадвал кўринишида шакллантиришда STATA амалий дастурий пакетидан фойдаланилмоқда. Бугунги кунга қадар 100 дан ортиқ чиқувчи жадваллар мазкур дастур ёрдамида тайёрланди. Ушбу дастур асосан статистик таҳлил қилувчи дастур бўлиб, статистик кўрсаткичларни шакллантиришда қулай, тезкор ва таҳлилларни жадвал, рейтинг ва график кўринишда тақдим эта олади.
Урганч туман статистика бўлими