Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ–875-сон, 01.11.2023 й.) билан Туркий инвестиция жамғармасини таъсис этиш тўғрисидаги Битим (Анқара, 2023 йил 16 март) ратификация қилинди.
-Қонунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг маблағлари Ўзбекистоннинг Туркий инвестиция жамғармасидаги улушини Битимда назарда тутилган муддатларда шакллантириш, шу жумладан унинг бошланғич капиталидаги 2 000 та акцияга обуна бўлиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш манбаи эканлиги белгиланди.
- Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Битимнинг бажарилиши учун масъул ваколатли орган этиб, Марказий банк Битим бўйича депозитарий функциясини бажариши белгиланди.
Янгибозор тумани адлия бўлими юридик хизмат
кўрсатиш маркази бош юристконсулти: У.Алламов