s
USD: Rub: Eur:
2024-12-06 444

Ўриндошларга устама ва бошқа тўловлар бошқа ходимлар каби тўланиши керак.

Ассалому алайкум хайрли тонг хурматли юрист ука сиздан бир маслахат сўрамоқчиман шу саволимга ойдинлик киритиб берсангиз хурсанд бўлардим. Мен хозирда приздентимиз фармони бн очилган САМАРҚАНД ШАХАР ХУДУДЛАРАРО ХОСПИС ПАЛИАТИВ ШИФОХОНАСИДА кичик тиббий ходим  вазифасида ўриндош бўлиб ишлайман. Менга узликсиз стажимга асосиз ишимдан устама тўланади. Бу ишхонада кирганимдан бери тўланмай келаётканди яқиндан яни 4ойдан бери УЗАСБО ИККИ ИШГА ТУШГАНДАН бери 5фоиз устама ойлигимга қўшиб берилябди олдингиларини хам тўланглар десам асосий ишжойингиздан оласиз сизга ўриндошлигиз ун мумкин эмас деп атказ қилди хар квартал мукофот яни байрам пулларини хам тўламаяпти шу тўғрими?

ЖАВОБ:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  18.10.2012 йилдаги 297-сонли қарори (https://lex.uz/docs/2070161) билан тасдиқланган "Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида"ги низомнинг 15-бандига асосан Агар жамоавий шартномада ёхуд иш берувчи томонидан касаба уюшма қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишган ҳолда қабул қилинган бошқа маҳаллий ҳужжатда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ўриндошлик асосида ишловчиларга меҳнат ҳақи, мукофот, қўшимча ҳақ, устама, рағбатлантириш тўловлари шакли ва тизими ташкилотнинг барча ходимлари учун белгиланган тартибда амалга оширилади. 

Кўпчилик иш берувчилар мазкур нормани нотўғри тушунмоқда. Жамоа шартномасида ўриндошларга тўланиши белгиланмаган деб тўламаяпти аслида бу нотўғри. Чунки, нормада  маҳаллий ҳужжатда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, дейилмоқда. Яъни агар ички локал хужжатда ўриндош ходимга тўланмаслиги белгиланган бўлсагина тўланмайди. Жамоа шартномасида алоҳида тўланишини ёзиб қўйилиши шарт эмас. Агар ёзилмаган бўлса, бу ҳолатда ўриндош ҳодимга мукофот, қўшимча ҳақ, устама, рағбатлантириш тўловлари тўланиши шарт.

Xiva tuman yuridik xizmat ko`rsatish markazi bosh yuriskonsulti A.Abdusheripov

Мавзуга оид