s
боланинг ёки оила аъзоларининг касаллиги сабабли;
карантин ҳолатида бўлганлиги туфайли;
ота-оналардан бирининг ишдан (ўқишдан) бўш вақти даврида ёки бошқа сабабларга кўра.
Бунда боланинг келмаган кунлари сони бир кунлик тўлов миқдорига кўпайтирилиб, кейинги тўлов суммаси чиққан суммага камайтирилади.
Агар боланинг келмаган кунлари учун тўлов ҳали амалга оширилмаган бўлса, тўланиши лозим бўлган тўлов миқдори у келмаган кунлари учун ҳисобланган тўлов суммасига камайтирилади.
Шунингдек, ота-онанинг олдиндан берган ёзма аризасига асосан, боланинг боғчага қатнаши бутунлай тўхтатилган тақдирда, тўлов тўлиқ бўлмаган ой учун, яъни бола амалда боғчага қатнаган кунлар учун тўланади.
Хива туман юридик хизмат курсатиш маркази бош юрисконсулти М.Бойжонов