s
USD: Rub: Eur:
2023-11-02 518

Ўриндошлик асосида ишлаш тўғрисидаги меҳнат шартномаси.

   Ўриндошлик асосида ишга қабул қилиш меҳнат шартномаси асосида  амалга оширилади ва иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади.

 

Асосий иш тўғрисида иш берувчи билан меҳнат шартномасини тузган  ходимнинг ички ўриндошлиги чоғида ходим билан ўриндошлик асосида  ишлаш тўғрисида алоҳида меҳнат шартномаси тузилади.

 

Ўриндошлик асосида ишлаш тўғрисидаги меҳнат шартномалари, агар 

бу қонунчиликка зид бўлмаса, бир ёки бир нечта иш берувчи билан 

тузилиши мумкин.

 

Ўриндошлик асосида ишлаш тўғрисида тузилган меҳнат 

шартномасида иш ўриндошлик асосида бажарилаётганлиги кўрсатилиши 

шарт.

 

Ўриндошлик асосида ишга қабул қилинаётган шахслар билан 

муддатли меҳнат шартномаси тузилиши мумкин.

 

Ўриндошлик асосида ишлаш тўғрисидаги меҳнат шартномасида ушбу  Кодекснинг 104-моддасида назарда тутилган шарт-шароитлар билан бир  қаторда иш вақтининг давомийлиги ва ўриндошлик асосида ишлаш тартиби 

кўрсатилади.

 

Янгибозор тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш

маркази бош юристконсулти                                                                   У.Алламов

 

Мавзуга оид