s
USD: Rub: Eur:
2024-02-16 251

Педагог ходим дарсини ўз вақтида ўтмаса ёки ишга келмаса унга қандай чора ko'riladi.

Ишга келмаган ўқитувчиларга интизомий таъсир чорасини қўллаш мумкин.

Биринчидан, ўқитувчи ишга келмаса, дарсларини ўз вақтида ўтмаса, табелга тегишли белги қўйилади.

Буджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги Йўриқнома (рўйхат рақами 2169)нинг 285-бандига кўра ойнинг охирида табел бўйича ишланган кунларнинг умумий миқдори, шунингдек, ортиқча ишланган соатлар аниқланади. Тўлдирилган ва тегишли имзолар билан расмийлаштирилган табел ва бошқа ҳужжатлар белгиланган муддатда иш ҳақи ҳисоблаб ёзиш учун бухгалтерияга топширилади. 

 Шу қоидага кўра ўқитувчи ишга келмаса, унда Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқномага 55-иловада белгиланган П (прогуллар) белгиси қўйилади.

Шундан сўнг тегишли тартибда унга нисбатан интизомий таъсир чораси кўриш бошланади. Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси 312-моддасига мувофиқ ходимга меҳнат интизомини бузганлиги учун иш берувчи қуйидаги интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли:
1) ҳайфсан;
2) ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима. 
3) меҳнат шартномасини бекор қилиш (100-модда иккинчи қисмининг 3 ва 4-бандлари). 
Ушбу кодекс 313-моддасига кўра юқоридаги жазо турлари фақат уни қўллашга ваколатли шахслар томонидан берилиши мумкин.

 Бунда ЎИБДЎ ҳар бир шахсга обектив ҳолатда қараб, қайси ходим ҳақиқатда ишга келмаган бўлса, шунга тегишли тартибга белги қўйиши керак.

Xiva tuman yuridik xizmat ko'rsatish markazi bosh yuriskonsulti  A.Abdusheripov

Мавзуга оид