s
USD: Rub: Eur:
2024-03-23 761

Менга 30 % жарима жазоси белгиланди. Энди ҳар ойда ойлигимдан 30% ушлаб қолинадими, чунки жазо 1 йил амал қилар эканку? Шу тўғрими?

Бу мутлақо нотўғри.  Аввало, жарима жазоси ойлик иш ҳақидан эмас балки ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб ҳисобланади. Ўртача иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш тартиби билан МК 257-моддаси орқали танишиб чиқишингиз мумкин. Соддароқ тушунтирсак,  ўртача ойлик иш ҳақи ойлик иш ҳақи (оклад) дан кўпроқ чиқиши мумкин.

Жарима бир ножўя хатти-ҳаракат учун фақат бир марта ушлаб қолинади, ҳар ойда эмас. 1 йиллик муддат масаласига келсак, Меҳнат кодексининг 315-моддасига кўра интизомий жазонинг амал қилиш муддати жазо қўлланилган кундан бошлаб 1 йилдан ошиб кетиши мумкин эмас. Агар ходим шу муддат ичида яна интизомий жазога тортилмаса, у интизомий жазо олмаган деб ҳисобланади. 

Яъни Сизга қўлланилган жарима фақат бир марта ушлаб қолинади, лекин Сиз олган жарима жазосининг таъсири 1 йил амал қилади. Мана шу 1 йил давомида Сизга рағбатлантириш чоралари қўлланилмайди.

 Диққат! МК 315-моддасига кўра, интизомий жазони қўллаган иш берувчи ўз ташаббуси билан, ходимнинг илтимосига биноан, меҳнат жамоаси ёки ходимнинг бевосита раҳбари илтимосномасига кўра жазони 1 йил ўтмасдан олдин ҳам олиб ташлашга ҳақли. Эътибор беринг, интизомий жазони олиб ташлаш учун минимал муддат белгиланмаган. Яъни бугун жазо қўллаб, эртага олиб ташланса ҳам бўлаверади.

Xiva tuman yuridik xizmat ko`rsatish markazi 
bosh yuriskonsulti A.Abdusheripov

Мавзуга оид