s
USD: Rub: Eur:
2023-06-21 396

Конститутциянинг 7-моддаси

Янги таҳрирдаги Конституциянинг 7-моддасида "Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаидир. Ўзбекистон Республикасида давлат ҳокимияти халқ манфаатларини кўзлаб ва Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда унинг асосида қабул қилинган қонунлар ваколат берган органлар томонидангина амалга оширилади. Конституцияда назарда тутилмаган тартибда давлат ҳокимияти ваколатларини ўзлаштириш, ҳокимият органлари фаолиятини тўхтатиб қўйиш ёки тугатиш, ҳокимиятнинг янги ва мувозий таркибларини тузиш Конституцияга хилоф ҳисобланади ва қонунга биноан жавобгарликка тортишга асос бўлади", деб белгиланган.

Мазкур моддада ҳокимиятнинг ягона манбаи халқ эканлигининг белгиланиши, давлат бошқарувни амалга оширишда ваколатни халқдан олишини англатади.

Конституцияда давлат ҳокимияти – қонун чиқарувчи орган – Олий Мажлис, суд ҳокимияти – Олий суд ва Конституциявий суд, ижро ҳокимияти эса Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилиши мустаҳкамланган,

Президент эса давлат ҳокимияти органларининг келишилган ҳолда фаолият юритишини ҳамда ҳамкорлигини таъминлайди.

Халқ давлат ҳокимиятини амалга оширувчи орган ва мансабдор шахсларни сайлашда, тайинлашда бевосита ёки вакиллари орқали иштирок этади.

Конституцияга хилоф равишда давлат ҳокимияти ваколатларини ҳар қандай шаклда эгаллаб олиш тақиқланади ва жавобгарликка сабаб бўлади.

 

 

Хонка туман адлия бўлими бошлиғи                                 Ф.Жаббаров

 

Мавзуга оид