s
USD: Rub: Eur:
2021-12-15 276

Суд –ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар

Суд –ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижаси сифатида янги тахрирдаги Ўзбекистон Республикаси Судлар тўғрисидаги қонуни қабул қилиниши билан суд ҳокимияти мустақиллигини, судлар фаолиятининг  очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашда, фуқароларнинг судлар фаолиятига ишончини мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлди.

Суд ишлари юритиладиган тилга нисбатан ҳам талаб белгиланиб, Ўзбекистон Республикасида суд ишларини юритиш ўзбек тилида, қорақалпоқ тилида ёки муайян жойдаги кўпчилик аҳоли сўзлашадиган тилда олиб борилиши белгиланди.

Шунингдек, одил судловни амалга оширишда ҳар бир кишига малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланиши, ҳеч ким суд қарорига асосланмаган ҳолда қамоққа олиниши мумкин эмаслиги қатъий кўрсатилди.

Судлар фаолиятини назорат қилиб бориш тартиби белгиланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суд қуйи судларнинг судлов фаолияти устидан назорат олиб бориш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилди.

Мазкур қонун билан суд тизим тасдиқланиб, Ўзбекистон Республикасида:

Ўзбекистон Республикаси Конститутсиявий суди;

Ўзбекистон Республикаси Олий суди;

ҳарбий судлар;

Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари;

Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари;

фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судлари;

жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судлари;

туманлараро, туман, шаҳари иқтисодий судлари;

туманлараро маъмурий судларидан иборатлиги кўрсатилди.

Қонунда судьяларнинг ижтимоий ва моддий ҳимоясига ҳам алоҳида тартибда белгиланганди, унга кўра, уй-жойга муҳтож бўлган судья маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда суд жойлашган ерда хизмат турар жойи билан таъминланиши, судья унга доимий яшаш учун белгиланган тартибда турар жой берилгунга қадар турар жой арендаси, ижараси (иккиламчи ижараси) билан боғлиқ харажатлари компенсатсия қилиниши ҳуқуқига эгалиги кўрсатилди.

Ўз навбатида ваколат муддати тугаган судьяларнинг ижтимоий ҳимоялаш тартиби ҳам белгиланган бўлиб, ваколатлари муддати тугаган судьяларнинг ўртача ойлик иш ҳақи уларни янги ваколатлар муддатига қайта сайлаш ёки қайта тайинлаш тўғрисидаги масала ҳал қилинаётган даврда ёхуд бошқа иш берилгунга қадар, лекин кўпи билан уч ойгача сақлаб қолиниши белгиланди.

Судьялик лавозимига тайинланганда ёки сайланганда ушбу лавозимда бўлиш муддати кўрсатилган бўлиб, қонун талабига кўра судья биринчи марта 5 йиллик муддатга, навбатдаги 10 йиллик муддатга ва лавозимда бўлишнинг муддатсиз даврига белгиланган тартибда сайланади ёки тайинланиши кўрсатилди. Шунингдек, Олий суд судьяси лавозимида бўлишнинг энг юқори ёши 70 ёшни, бошқа судлар судьялари учун – 65 ёшни ташкил этиши белгиланди.

Халқ маслаҳатчисининг сайланиши тартиби ва муддати, уларнинг ёшига нисбатан ҳам талаб қуйилган бўлиб 35 ёшдан кичик бўлмаган, фуқароларнинг яшаш ёки иш жойидаги йиғилишида очиқ овоз бериш йўли билан икки ярим йил муддатга сайланган Ўзбекистон фуқароси халқ маслаҳатчиси бўлиши мумкинлиги белгиланди.

Суд мажлисини фотосуратга олиши, видео ва аудио ёзувни амалга ошириш тартиби белгиланган бўлиб, залида ҳозир бўлган шахслар, оммавий ахборот воситалари вакиллари суд мажлиси залида фотосуратга олиши, видео ва аудио ёзувини қонунда белгиланган тартибда амалга ошириши мумкинлиги кўрсатилди.

 

Фукаролик ишлари буйича Урганч туманлараро судининг судьяси

Ж.Матниязов

Мавзуга оид