s
Қарор билан 2024–2025 йилларда республикада ўтказиладиган оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирларининг календарь режаси тасдиқланди.
2024 йилдан ҳар икки йилда бир марта октябрь ойида бадиий ҳаваскорлик жамоалари ўртасида республика танлови ўтказилади.
2024 йил 1 апрелдан:
▫️“Маданият тўлқинлари” медиа лойиҳаси амалга оширилади.
Медиа лойиҳа доирасида танлов ўтказиладиган йўналишлар ва уларнинг концепцияси белгилаб берилиб, жамоатчилик томонидан ижобий қабул қилинган ва ғоявий юксак энг яхши 50 та медиа маҳсулотнинг ҳар бири 50 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланади;
▫️“Хон қабули” театрлаштирилган тарихий тантанали расмий қабул маросими намуна сифатида Қўқон шаҳридаги Худоёрхон ўрдасида ташкил этилади;
▫️аҳоли орасида, айниқса, ижтимоий тармоқларда машҳур маҳаллий ва хорижий шахслар иштирокида “Юлдуз билан саёҳат” лойиҳаси амалга оширилади;
▫️тегишли манзилларда “Кўча санъати ва мусиқаси” лойиҳаси амалга оширилади.
Бунда:
тегишли кўчаларда чолғу асбоблари, рассомчилик ва ҳунармандчилик савдо расталари ташкил этилади;
ҳар чорак якунида ҳар бир ҳудуддан 10 нафар фаол ижодкор БҲМнинг камида 20 баравари миқдоридаги пул маблағлари билан рағбатлантириб борилади.
Қарорга кўра, миллий маданиятимизни хорижда фаол тарғиб этувчи чет эл фуқаролари, жумладан ватандошлар фаолиятини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ўзбек маданияти элчиси” мақомини бериш тизими жорий этилади
Хазорасп тумани адлия булими юридик хизмат курсатиш маркази бошлиги А.Матекубов