s
шаффофлик ва қонунийлик стратегияси
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2026 йилнинг коррупцияга қарши курашда “фавқулодда ҳолат” йили деб эълон қилиниши мамлакатда коррупцияга қарши курашнинг янги, кескин босқичи бошланганини англатади. Ушбу стратегик йўналиш доирасида, суд тизимида комплаенс назорати самарадорлигини оширишга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.06.2026 йилда “Судларда комплаенс назорат тизими самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-106-сонли Фармони қабул қилинди.
Таъкидлаш ўринлики, фармонда аҳолининг суд ҳимоясига бўлган кафолатларини кучайтириш, судларда коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш, замонавий комплаенс назорат тизимини жорий этиш орқали суд ҳокимиятининг нуфузини оширишни мақсад қилган.
Шунингдек, суд тизимида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича муҳим институционал ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Олий суд аппаратида Олий суд раисига тўғридан-тўғри бўйсунувчи Комплаенс назорат хизмати ташкил этилмоқда.
Бу хизматнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва Ҳарбий суд тизимида жами 15 та штат бирлигидан иборат комплаенс назорат бўйича инспектор лавозимлари жорий этилмоқда. Комплаенс назорат хизмати раҳбари ва инспекторлар Олий суд раиси томонидан тайинланади ва уларнинг моддий ва ижтимоий шароитлари муайян ҳуқуқий мақомга тенглаштирилади. Бу эса уларнинг мустақиллиги ва фаолияти самарадорлигини таъминлашга хизмат қилади.
Фармонда кадрлар сиёсатини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилган. Суд аппарати ходимларини ишга қабул қилиш жараёнларида шаффофлик ва меритократия тамойилларини кучайтириш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар белгиланган:
Бу чоралар кадрларнинг профессионал ва ахлоқий сифатларини оширишга, манфаатлар тўқнашувини олдини олишга ва суд тизимига бўлган ишончни мустаҳкамлашга қаратилган.
Шунингдек, фармонда коррупцияга қарши курашишда халқаро стандартларни жорий этишга ҳам эътибор қаратилган. Жумладан, Одил судлов академиясини ISO 37001 “Коррупцияга қарши курашиш менежменти тизими” халқаро стандарти бўйича аудитдан ўтказиш назарда тутилган. Бу стандарт коррупция хавфларини баҳолаш, “Тўғри текширув” ўтказиш, молиявий ва номолиявий назорат механизмларини жорий этиш, хабар бериш ва ички текширув тизимларини йўлга қўйиш каби талабларни ўз ичига олади.
Қолаверса, судьялар ва суд аппарати ходимларининг ҳар уч йилда коррупцияга қарши курашиш бўйича ўқув курсларида малакасини ошириш тизими белгиланган. Одил судлов академиясида судьяликка номзодларни тайёрлаш жараёнига шахсий-профессионал ва коррупцияга қарши барқарорликни баҳолаш амалиётини жорий этиш ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Бундан ташқари, инсон омилини камайтириш ва шаффофликни ошириш мақсадида суд ишларини автоматик тақсимлаш дастурини янада такомиллаштириш кўзда тутилган. Бу, биринчидан, ишларни қайта тақсимлаш механизмларининг тўғри ва шаффофлигини таъминлайди, иккинчидан, ишни бир судьядан бошқасига асоссиз равишда ўтказиш ҳолатларининг олдини олади. Бундан ташқари, 2027 йил 1 мартга қадар хавфи юқори бўлган вазифа ва функцияларни рақамлаштириш орқали инсон омилини камайтириш чоралари кўрилиши белгиланган.
Хулоса ўринда айтишимиз мумкинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-106-сонли Фармони суд тизимида комплаенс назоратини мустаҳкамлаш орқали коррупцияга қарши курашда комплекс ва тизимли ёндашувни акс эттиради. Ушбу ҳужжат нафақат интизомий чораларни кучайтиради, балки институционал комплаенс, кадрлар сиёсатини қайта қуриш, манфаатлар тўқнашувини чеклаш, декларация, хабар бериш каналлари ва рақамлаштириш каби бир-бирига боғлиқ институтлар йиғиндиси сифатида қурилган. Бу ислоҳотлар суд ҳокимиятининг мустақиллиги ва нуфузини оширишга, аҳолининг суд тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Фармоннинг ижро натижасида Ўзбекистон суд тизимида қуйидаги ўзгаришлар прогноз қилинмоқда:
Хоразм вилояти маъмурий судининг
судья катта ёрдамчиси
Маҳмудов Жаҳонгир Марксович