s
Ногиронлиги бўлган шахс узрсиз сабабларга кўра, қайта кўрикдан ўтиш учун тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясига бормаган бўлса, унга пенсия тўлаш тўхтатиб турилади.
Тўхтатилган пенсия қачон қайта тикланади?
Ногиронлиги бўлган шахс қайта кўрикдан ўтиб, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс деб тан олинган тақдирда тўхтатиб турилган кундан эътиборан, лекин кўпи билан бир ой олдин пенсияни тўлаш қайта тикланади.
Бу қандай тартибда амалга оширилади?
Қайта кўрикдан ўтиш муддати узрли сабабга кўра ўтказиб юборилганда, агар тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси уни ана шу даврда ногиронлиги бўлган шахс деб топса, пенсия тўлаш тўлов тўхтатиб турилган кундан эътиборан то қайта кўрикдан ўтиш кунигача, лекин кўпи билан 3 йил учун амалга оширилади.
Қайта ногиронлик белгиланган вақтда шахс бошқа гуруҳга ўтказилса, тўхтатилган даврда пенсия тўлаш қандай амалга оширилади?
Бунда, агар ногиронлиги бўлган шахс қайта кўрикдан ўтказиш чоғида ногиронликнинг бошқа гуруҳига (юқори ёки паст гуруҳга) ўтказилган бўлса, пенсия кўрсатиб ўтилган вақт учун аввалги гуруҳ бўйича тўланади.
Хива туман юридик хизмат курсатиш маркази бош юрисконсулти М.Бойжонов