s
USD: Rub: Eur:
2024-03-18 647

Ногирон ходимларни ҳам меҳнат таътилидан чақириб олиш мумкинми?

Янги Меҳнат кодексидаги айрим моддаларда одамни, иш берувчини ҳам, ходимни ҳам  яхшигина чалғитадиган қоидалар бор. Масалан, ходимни меҳнат таътилидан чақириб олиш масаласида.

Қaранг, МКнинг ходимларни меҳнат таътилидан чақириб олишга оид 232-моддаси 2 та қисмдан иборат ва унинг 1-исмида ходимларни меҳнат таътилидан чақириб олиш тартиби белгиланган.

232-модданинг 2-қисмида эса кимларни меҳнат таътилидан чақириб олишга йўл қўйилмаслиги кўрсатилган ва унга кўра 18 ёшга тўлмаган ходимларни, ҳомиладор аёлларни ва меҳнат шароитлари ўта зарарли ва ўта оғир ишларда ишлаётган ходимларни меҳнат таътилидан чақириб олиш мумкин эмаслиги белгиланган. .

Бу рўйҳатда ногиронлиги бўлган ходимлар йўқ, яъни МК 232-модданинг 2-қисмида ногирон ходимлар (1 ва 2-гуруҳ ногиронлари ҳақида гап кетяпти) масаласи кўрсатилмагани учун аксарият иш берувчиларда ногиронлиги бор ходимларни таътилдан чақириб олса бўлади деган фикр юзага келиб қолган.

Лекин, МК 429-моддасига қарасангиз, бу модданинг 3-қисмида мана бундай қоида бор:

➖I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимни йиллик меҳнат таътилидан чақириб олишга йўл қўйилмайди.

Яъни, гарчи Кодекснинг 232-моддаси 2-қисмида кўрсатилмаган бўлса ҳам, 1 ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимларни меҳнат таътилидан чақириш мумкин эмаслиги Кодекснинг 429-моддасида кўрсатилган.

Шундай экан, иш берувчилар 1 ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимларни меҳнат таътилидан чақириб олиши мумкин эмас.

Айтмоқчи бўлганимиз, агар яхшилаб қарамасангиз, МК 232-модданинг 2-қисмидаги рўйҳат тугалдек кўринади ва бу сизни чалкаштириши мумкин, шунинг учун 429-модда борлигини ҳам ҳисобга олишимиз керак.

Хива тумани Адлия болими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юристконсульти

Д. Машарипов

Мавзуга оид