s
USD: Rub: Eur:
2024-09-30 373

Имтиёзлар борми?

Овланган ўлжалардан ҳамда табиат инъом этган маҳсулотлардан ҳунармандчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ҳунармандлар "Туризм соҳасида фаолият юритаётган ҳунармандлар реестри"га киритилади ва уларга қуйидаги ҳужжатлар билан белгиланган имтиёзлар қўлланилади:

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.06.2023 йилдаги "Аҳолини ҳунармандчиликка жалб қилиш ва ҳунармандчилик фаолиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-91-сонли Фармон;
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.11.2019 йилдаги "Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4539-сонли Қарор;

 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб ёввойи ҳайвонларни кўпайтириш жойларини, кичик сафари парклар ва ов туризмини ташкил қилган овчилик хўжаликлари ушбу фаолият йўналишларини ташкил қилгандан бошлаб 3 йил муддат мобайнида юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғини ушбу солиқлар бўйича белгиланган солиқ ставкаларига нисбатан 50% камайтирилган солиқ ставкалари бўйича, шунингдек, айланмадан олинадиган солиқни 1% миқдоридаги солиқ ставкаси бўйича тўлайди.

Мавзуга оид