s
USD: Rub: Eur:
2023-08-28 888

Жиноятчилик мухокамаси

 

Хонқа туман адлия бўлими томонидан Хоразм вилоятидаги криминоген вазиятдан келиб чиқиб “Қизил” тоифага киритилган маҳаллаларда жиноятчиликни олдини олиш
ҳамда бу борада фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш юзасидан “Маҳаллабай” кесимда манзилли ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил қилиш ҳамда содир этилиши мумкин бўлган жиноятлардан энг оддий ҳимояланиш усулларини тушунтиришга қаратилган режа график асосида тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.

Хусусан, жиноят содир қилиш холатлар ўсган маҳаллалар жиноятчиликнинг олдини олишда фуқаролар билан учрашувлар ташкил қилиб, жиноят содир этилши натижасида келиб чиқадиган хуқуқий оқибатлар тушунтирилиб келинмоқда.

Бўлим томонидан Фидойилар, Жаннатмакор, Пахлавонлар, Шодлик, Туркистон маҳалларда фуқаролар билан учрашувлар ташкил қилинди.

 

Бўлим томонидан “Қизил” тоифага киритилган маҳаллаларда жиноятчиликни олдини олиш, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш юзасидан “Маҳаллабай” кесимда манзилли ҳуқуқий тарғибот тадбирлари давом қилдирилмоқда.

 

Бўлим бошлиғи Ф.Жаббаров

Мавзуга оид