s
#Яшилмакон
Давлатимиз раҳбарининг кўчат экиш шахсий ташаббуси юртимизда экологик маданиятни юксалтириш, шаҳар ва қишлоқларимизни янада обод ва кўркам қилиш йўлидаги муҳим қадам бўлди ва барчани бирдек руҳлантирди.
Президентимизнинг "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш тадбирида иштирок этиши барча даражадаги инсонларга куч-қувват бағишлади ва ҳаммани шак-шубҳасиз, шу она-табиатга даҳлдорлик туйғуси билан яшашга даъват қилди. Зеро, бу каби тадбирлар нафақат атроф-муҳитни муҳофаза қилишга хизмат қилади, балки аҳоли, айниқса, ёш авлод қалбида табиатга меҳр ва масъулият туйғусини шакллантиради.
"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси тадбирлари давомида турли хил манзарали ва мева дарахтлари ўтқазилиб, шаҳар ва қишлоқларимиз инфратузилмасига янги нафас бахш этилмоқда. Яшил ҳудудларнинг кенгайиши ҳавонинг тозаланишига, иқлимнинг юмшашига ҳамда инсон саломатлигига ижобий таъсир кўрсатади. Шу билан бирга, бундай ташаббуслар жамоатчиликни бирлаштириб, ҳамжиҳатлик ва ҳамкорлик руҳини мустаҳкамлайди.
Бугун мамлакатимиз бўйлаб давом этаётган хайрли ва эзгу тадбирлардан руҳланган ҳолда, ҳар бир фуқаро ўз ҳудудида дарахт экиш, уларни парвариш қилиш орқали табиатга ўз ҳиссасини қўшиши жуда муҳимдир. Негаки, келажак авлод учун соғлом ва гўзал муҳит яратиш – барчамизнинг муқаддас бурчимиз ҳисобланади.
Шу жиҳатдан кўча экиш ташаббуси юртимизда экологик барқарорликни таъминлашда, яшил маконларни кўпайтириш ва халқ фаровонлигини оширишда, саодатли кунларни, гўзал ва мусаффо муҳитни яратишда катта аҳамиятга эгадир.
Бу эзгу ва хайрли ишлар бардавом бўлсин. Жамоамиз - ҳар биримиз қалбларда даҳлдорлик туйғусини мустаҳкам жойлаб, эл-юрт тинчлиги ва фаровонлиги йўлида шубҳасиз хизмат қиладиган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси тадбирларида фаол иштирок қиламиз, ўз ҳиссамизни қўшамиз.
Дилбар БЕКЧАНОВА,
Ўзбекистон Журналитлар уюшмаси
Хоразм вилояти бўлими раиси.