s
USD: Rub: Eur:
2023-09-30 763

Урганч туман тиббиёт бирлашмасида очиқ мулоқот ўтказилди

Фуқаролар билан очиқ мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини мунтазам ўрганиш, қонунчиликдаги янгиликлар мазмунини ёритиб бориш мақсадида “Менинг маҳаллам - менинг судьям” тамойили асосида Урганч туман тиббиёт бирлашмасида вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьялари Шухрат Раззаков, Музаффар Самандаров, Ойбек Маҳмудов ва жиноят ишлари буйича Урганч туман суди раиси Бунёд Якубовлар иштирокида тиббиёт ходимлари билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Мулоқотларда асосий мавзу коррупция, коррупция ва одам савдоси жиноятларининг олдини олиш бўйича бўлди. Унда маърузачилар судда кўрилган шу тоифадаги ишлар, жиноятчиларга тайинланган жазо ҳақида маълумот беришди.

Тадбирда муҳум масалага ҳам эътибор қаратилиб, маҳалла аҳлига кўчмас мулк ва автомобил савдосида тегишли ҳужжатлар мавжудлигига алоҳида эътибор бериш лозимлиги тушунтирилиб, фирибгарлар тузоғига тушиб қолишдан сақланиш бўйича тавсиялар берилди.

Шунингдек, мулоқотларда судга мурожаат қилиш ва давлат божини тўлаш тартиби ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига қўшимча киритиш ҳақида”ги 824-сонли Қонунида белгиланган имтиёзларга ҳам тўҳталинди.

Тадбир давомида иштирокчиларнинг мавзуга доир саволларига жавоб берилди.

 

Мавзуга оид