s
Савол: Мен олти ойлик ҳомиладорман ва шу вақтгача хусусий дўконда сотувчи бўлиб ишлаб келяпман. Дўкон эгасидан менга “декрет” беришини сўрамоқчиман. Хусусий дўконда ҳам қонуний тарзда “декрет” олсам бўладими?
Жавоб: Агар сиз қонуний тарзда охирги 6 ойдан бери ушбу дўконда ишлаб келаётган бўлсангиз, бу ҳолда сизга меҳнатга лаёқатсизлик варақаси очилади ва 5 иш куни ичида ундаги маълумотлар ҳудудий амбулатор-поликлиниканинг ёки туғуруқхона муассасасининг масъул ходими томонидан “Тиббиёт” ахборот тизимига киритилади.
Бу эса сизга 4 ойлик нафақа тайинланишини таъминлайди. Нафақа ходимнинг фарзанди туғулгунига қадар минимал истеъмол харажатларининг 4 баравари миқдорида тўланади.