s
Фарзандга яхши тарбия бериш ота-онанинг асосий масъулиятли вазифаларидан биридир. Бу борада улар ҳар қадамда масъулият билан ёндашмоғи лозим. Келажакдаги ё ъли равон бо ълишини истаган ҳар бир ота-оналар сарфлайдиган вақтини ва ҳаракатини эртанинг буюк инсонлари бўлган фарзандларини улғайтириш учун сарфлашлари лозим. Фарзанд камолоти учун сарфланган ҳар бир дақиқа эртанги фаровон ҳаёт учун тамал тоши бўлади десак ҳеч муболаға бўлмайди. Агар ота-она вақтида фарзандига эътибор қаратмаса, унинг келажаги учун қайғурмаса, кейинчалик афсус – надомат билан яшаши муқаррар. Бу келажакда муаммоларни юзага чиқариши мумкин. Ўша вақтда эса муаммоларни ҳал қилишга кеч бўлиши мумкин. Шундай экан, фарзандининг тақдири учун эътиборли бўлиб, унинг хулқи, тарбиясига ва илм олишига бефарқ бўлмаслик лозим.
Халқимизда “Қуш уясида кўрганини қилади” деган нақл бежизга айтилмаган. Ҳар бир ота-она ўз фарзанди учун кўзгудир. Уларнинг муомала ва муносабати, ўзини тутиши фарзандига бўлган эътибори алоҳида аҳамиятга эга. Буюк мутафаккир шоиримиз Алишер Навоий фарзанд тарбияси хусусида шундай дейди: “Ёш болага нисбатан энг зарур иш билки, уни кичкиналигидан парвариш қилишдир. Қатрани садаф тарбия қилгани учун одамларнинг бошига чиқиб шараф топди. Тарбиянинг яна бири болага илму адаб ўргатиш учун муаллим чақиришдир. Ўғлинг билимсизлигича қолиб кетса, ажаб камчилик бўлади. Унга сенинг шафқат қилишинг фойдалидир, лекин бунинг ортиқчаси зарардир”. Бу фикрлар орқали қаттиққўллик ва шафқатнинг меъёрда бўлишини билиш мумкин.
Мирзо Улуғбекнинг оила муҳитини яхшилаш, соғлом тарбия бериш ҳақида қуйидаги қарашлари мавжуд. Боланинг билим олишига бўлган қизиқиш, ҳавасини оширишда у тарбияланаётган муҳит, яъни оила муҳим ўрин эгаллайди. Оилада ота-оналар билимли бўлишини, тарбия беришда ота-онанинг ўзи ўрнак ва ҳаётий мисол бўлишига фарзанди гувоҳ бўлиши энг кўп самара бериши таъкидланган.
Жадид адабиётининг намояндаси Абдурауф Фитрат жамият ривожи ва юрт равнақи фаровонлигида оиланинг ўрни хусусида фикр юритиб, «Оила» асарида шундай мулоҳазалар билдиради: “Ҳар бир миллатнинг саодати ва иззати, албатта, шу халқнинг ички интизоми ва тотувлигига bog‘liq.Tinchlik ва тотувлик ана шу миллат оилаларининг интизомига tayanadi.Qayerda оила муносабати кучли интизомга таянса, мамлакат ва миллат ҳам шунча кучли ва муаззам бўлади”.
Ҳозирги кунда оила даврасида билим олиш ва китоб ўқиш борасида суҳбат қилиш, фарзандининг илм олиши хусусида суҳбатлар камайиб бормоқда. Фарзандларнинг ҳам ўз вақтини телефон билан ўтказиши кенг тус оляпти. Бунда меъёрдан ошиб кетиш ҳолатлари кўп учрамоқда. Фарзандни китоб ўқишга бўлган муҳаббатини ошириш учун астойдил ҳаракат қилинса, болада китоб ўқишга кўникма ҳосил бўлади. Билим олишга бўлган интилиш янада кучаяди.
Оилада боланинг мунтазам китоб ўқишини ривожлантириш учун ота-она астойдил ҳаракат қилмоғи лозим.
Шарқ мутафаккирлари етук инсонни етиштириш учун тарбия нақадар зарурлиги ҳақида сўз юритганлар. Жумладан, Имом Бухорийнинг “Ал-Адаб ал-Муфрад”, Кайковуснинг «Қобуснома», Шайх Саъдийнинг «Гулистон», Юсуф Хос Ҳожибнинг “Қутадғу билиг” асарларини мисол қилиб келтириш мумкин.
Бола тарбиясида ота-онанинг бир-бирига муносабати муҳим саналади. Фарзанднинг тарбиясини фақат онага ташлаб қўйиш тўғри emas.Bu борада отанинг ҳам ўрни беқиёсдир. Ҳаётда оғил кўпроқ отага қараб эргашади. Отанинг самимийлиги, ҳурмати ва яхшилиги фарзандга куч-қувват бўлади. Оиланинг асосий тиргаги бўлган ота ҳаётнинг машаққатларини кечиб, ўзининг букулмас иродаси, адолатпарварлиги, ҳаёт синовларига бардошлилиги билан ажралиб турувчи буюк шахс сифатида гавдаланади. Ота оилада ўз фарзандларига юриш-туришда, нутқ одобида, ўзаро муомала маданиятида тўғрилик, ҳалоллик, самимийлик юзасидан намуна бўла олади. Оилада самимийлик, бир-бирига бўлган меҳр ва ҳурмат юқори бўлса, фарзанднинг ўсиб улғайишига ижобий таъсир кўрсатади. Алишер Навоий тарбиянинг яна бир кўриниши ота-онани ҳурмат қилиш эканлигини фарзандларга уқтиради: ”Отанг олдида бошингни фидо қилиб, онанг боши учун бутун жисмингни садақа қилсанг арзийди. Икки дунёнг обод бўлишини истасанг, шу икки одам розилигини ол. Туну кунингга нур бериб турганнинг бирисини ой деб бил, иккинчисини қуёш”.
Оилада маънавий-руҳий муҳит, бола тарбиясида ғоят муҳим аҳамиятга эга бўлади. Оила соғлом, етук фарзандни улғайтириб камол топтиришда масъулдир. Фарзандни соғлом, етук, билимли, шижоатли қилиб вояга етказиш оилага, ота-онага боғлиқдир.
Ғайбулла Мирзаев, Хоразм вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси