s
USD: Rub: Eur:
2023-06-21 996

Конституция 15-моддасини ўрганамиз.

 

Конституциямизнинг 15-моддасида “Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади.

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принцип ва нормалари билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқий тизимининг таркибий қисмидир.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг қонунида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаси қоидалари қўлланилади.

Давлат ва унинг органлари, бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда фуқаролар Конституция ва қонунларга мувофиқ иш юритадилар”.

Конституциянинг энг асосий юридик хусусиятларидан бири – унинг олий юридик кучга эга эканлигидир.

Конституция олий юридик кучга эга деганда – қонунчилик ҳужжатларининг тизимида (иерархиясида) энг юқори ўринда туриши ҳамда унинг бошқа ҳар қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан устунлиги тушунилади.

Конституциянинг тўғридан-тўғри амал қилиши – давлат органлари, уларнинг мансабдор шахслари, шу жумладан, судлар томонидан Конституция нормаларини ҳуқуқни қўллаш амалиётида бевосита қўллаган ҳолда қарорлар қабул қилиш, фуқароларнинг Конституция нормаларидан тўғридан-тўғри фойдаланиши ва риоя этишини кўзда тутади.

Қонунчилик ҳужжатларига Конституция, қонунлар, Олий Мажлис палаталари қарорлари, Президент фармон, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, вазирлик ва идоралар буйруқлари ҳамда қарорлари, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорлари киради. 

Конституциянинг олий юридик кучга эканлиги унинг сиёсий-ҳуқуқий ҳужжатлиги, парламентда қабул қилинишининг алоҳида тартибига эга эканлиги ёки умумхалқ овози (референдум) асосида қабул қилиниши, давлатнинг ички ва ташқи сиёсатининг асосий стратегик йўналишларини, инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини белгилашида ҳам намоён бўлади.

 

                                                                   Хонка туман адлия бўлими

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Мавзуга оид