s
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Урганч шаҳар бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Х.Т.” МЧЖ Урганч шаҳар бўлими назортчи-инспекорти А.А. 2021 йилнинг 5 ойи давомида истеъмолчилардан ичимлик суви учун ундирилган жами 176,6 сўмни кирим қилмасдан ҳужжатларни соҳталаштириш орқали талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.