s
USD: Rub: Eur:
2021-04-28 577

АГРОСАНОАТ ТИЗИМИДАГИ ИСЛОҲОТЛАР ҲАҚИДА.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан “Агросаноат тизимидаги ислоҳотлар амалда” мавзуидаги ПРЕСС-ТУР “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ қошидаги «Темир йўл обод» чорвачилик ва паррандачиликка ихтисослашган комплексида ўтказилди.

Тадбирда Республика ОАВ вакиллари, интернет сайтлари вакиллари, вилоятда фаолият олиб бораётган журналист ва блогерлар, ахборот хизмати раҳбарлари иштирок этди.

Комплекс “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ қошида бўлиб, 2012 йилда ташкил қилинган.

Бугунги кунда комплексда 2500 дан зиёд зотдор қорамоллар, шундан 700 дан зиёд соғин сигирлар парваришланаётган бўлиб, наслчилик, бўрдоқичилик, сутни қайта ишлаш соҳаларида катта марраларни қўлга киритмоқда. Комплексда чорва молларидан ташқари қоракўлчилик йўналиши ва паррандачилик ҳам йўлга қўйилган бўлиб, гўшт ва гўшт маҳсулотлари, тухум етиштириш йўлга қўйилган.  

Сутни қайта ишлаш заводи кунига 10 тонна сутни қайта ишлашга ихтисослашган бўлиб, турли хил маҳсулотлар халқимиз дастурхонига етказиб берилмоқда. Жумладан, айрон, қатиқ, қаймоқ, сметана, творог, сыр, 8 хил турдаги йогурт маҳсулотлари ишлаб чиқарилаётгани кўзни қувонтиради албатта.

Комплексда ишловчи ишчи-хизматчиларга ҳам алоҳида эътибор қаратилиб дам олиш ханолари, ошхона ва бошқа керакли воситалар билан таъминланган.

“Ўзагроинспекция” томонидан ҳам ушбу комплексда наслчилик йўналишида, техникаларни техник кўрикдан ўтказиш ва бошқа турдаги зарур хизматлар кўрсатилиб тегишли тавсия ва кўрсатмалар бериб келинмоқда.  

Шовот туманидаги «Темир йўл обод» чорвачилик ва паррандачиликка ихтисослашган комплексга «Меҳнат шуҳрати» ордени соҳиби Жуманиязов Касим Хажиевич раҳбарлик қилиб келмоқда.

Тадбир иштирокчиларига комплексда олиб борилаётган ишлар таништирилди ҳамда комплекс балансидаги қишлоқ хўжалиги техникаларининг “Ўзагроинспекция” инспекторлари томонидан техник кўрикдан ўтказилиши жараёнлари кўрсатилди.

"Ўзагроинспекция" инспекторлари ва Чорвачилик комплекси ходимлари журналистларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб қайтаришди.

“Ўзагроинспекция”нинг Хоразм вилояти бошқармаси Ахборот хизмати

 

Мавзуга оид