s
USD: Rub: Eur:
2023-06-06 745

Конституцияни ўрганамиз.

 

            Конституциямизнинг 2-моддасида “Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар", деб белгиланган.

            Давлат ва фуқаро муносабатини ташкил этишда мазкур модда энг асосий принцип ҳисобланади.

            Конституциянинг барча нормалари мазкур қоидага мос бўлиб, уни рўёбга чиқаришга қаратилган.

            Масалан, давлат томонидан узлуксиз таълим, соғлиқни сақлаш, ишсизликдан ҳимояланиш, уй-жойга эга бўлишнинг кафолатланиши шулар жумласидандир.

            Давлатнинг халқ иродасини ифода этиши, унинг манфаатларига хизмат қилиши, кейинги жумлада янада аниқлаштирилиб давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг жамият ва фуқаролар олдида масъул эканлиги белгиланмоқда.

            Бу норма ҳар бир давлат органи, парламент, суд, ижро ҳокимияти ва улардаги мансабдорлар ўзларига юклатилган вазифаларни бажаришда фуқароларимиз олдида масъуллигини англатади.

            Бугунги кунда амалда ишлаётган “Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади” тамойилини ҳам Конституциянинг айнан шу қоидалари ижроси сифатида келтиришимиз мумкин.       

            Ўзбекистон ўз ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам ўз фуқароларини ҳимоя қилиш ва уларга ҳомийлик кўрсатишни кафолатлайди.

            Ўзбекистон фуқароси Ўзбекистондан ташқарига мажбурий чиқариб юборилиши ёки бошқа давлатга бериб юборилиши мумкин эмас.

            Давлат хорижда яшаётган ватандошлар билан алоқаларни сақлаб қолиш ҳамда ривожлантириш тўғрисида халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ ғамхўрлик қилади.  Янги таҳрирдаги Конституция, 23-модда.

            Ҳеч кимга унинг розилигисиз қонунчиликда белгиланмаган мажбурият юклатилиши мумкин эмас.

            Инсон ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда бошқа шахсларнинг, жамият ҳамда давлатнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига путур етказмаслиги шарт.

            Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари фақат қонунга мувофиқ ва фақат конституциявий тузумни, аҳолининг соғлиғини, ижтимоий ахлоқни, бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жамоат хавфсизлигини ҳамда жамоат тартибини таъминлаш мақсадида зарур бўлган доирада чекланиши мумкин.

            Янги таҳрирдаги Конституция, 21-модда.

            Ўзбекистон фуқароси ва давлат бир-бирига нисбатан ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлар билан боғлиқдир.

            Инсоннинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсиздир ҳамда улардан суд қарорисиз маҳрум этишга ёки уларни чеклаб қўйишга ҳеч ким ҳақли эмас.

            Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари бевосита амал қилади. Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари қонунларнинг, давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг моҳияти ва мазмунини белгилайди.

            Давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керак.

            Инсон билан давлат органларининг ўзаро муносабатларида юзага келадиган қонунчиликдаги барча зиддиятлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин этиладиЯнги таҳрирдаги Конституция, 20-модда

           

Тупроққалъа туман адлия бўлими

бошлиғи Болтаева  Шоира  Худайбергановна.

Мавзуга оид