s
USD: Rub: Eur:
2023-11-02 461

Иш берувчининг меҳнат нормаларини бажариш учун зарур меҳнат шарт-шароитларини таъминлаш мажбуриятлари

Иш берувчи меҳнат нормаларининг бажарилиши учун зарур шарт- шароитларни таъминлаши шарт. Бундай шарт-шароитлар жумласига 

қуйидагилар киради:

 

-бинолар, иншоотлар, машиналар, технологик жиҳозлар ва бошқа  асбоб-ускуналарнинг соз ҳолатда бўлиши;

 

-ишларни бажариш учун зарур бўлган техник ҳужжатлар ва бошқа  зарур ҳужжатлар билан ўз вақтида таъминлаш;

 

-меҳнат шартномасида шартлашилган ишларни бажариш учун зарур  бўлган материаллар, асбоблар, бошқа воситалар ва буюмларнинг лозим 

даражада сифатли бўлиши, уларнинг ходимга ўз вақтида тақдим этилиши;

 

-меҳнат муҳофазаси ва ишлаб чиқариш хавфсизлиги талабларига  жавоб берадиган меҳнат шарт-шароитлари.

 

 

Янгибозор тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш

маркази бош юристконсулти                                                                   У.Алламов

Мавзуга оид