s
USD: Rub: Eur:
2021-10-18 434

“Демократия ва инсон хуқуқлари” институти Урганчда семинар-тренинг ўтказди.

Жорий йилнинг 16 октябр санасида Урганч шахридаги “Сaravan” мехмонхонасида "Демократия ва инсон хуқуқлари" институти ва ЎзННТМА хамкорликда “Сайлов кодексига киритилган ўзгартиришлар:сайловларда кузатувчилик мақоми ва кузатувчининг ваколаталари” мавзусида ўқув семинар-тренинг тказилди.

Семинар-тернингда Хоразм вилоят Адлия бошқармаси,сиёсий партиялар , вилоятдаги коллеж ва теҳникум ўкитувчилари, урганч давлат университети талабалари,давлат ва жамоат ташкилотлари иштирок этишди.

 Семинар-тренингни Хоразм вилояти “Демократия ва инсон хуқуқлари” институти филиали директори Жуманиёзов И.М, “Демократия ва инсон хуқуқлари” институти  директори,юридик фанлари номзоди Ходжаева С.А, ЎзННТМА Хоразм вилояти худудий бўлинмаси раҳбари Машарипова Р.Р  томонидан кириш сўзлари билан очиб беришди.

 Тадбир давомида Ходжаева С.А ва “Демократия ва инсон хуқуқлари” институти  директори ўринбосари Умарова.Ш“Сиёсий партиялар ва фуқароларни ўзини ўзи бошқариш институти органлари кузатувчилари, уларнинг ваколатлари,функсиялари вазифалари” тўғрисида ва бу йил илк бор овоз берувчи ёш авлод вакилларга тавсиялар, уларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилиб ўтилди. 

Тадбир охирида Ходжаева С.А томонидан “Демократия ва инсон хуқуқлари” институти филиали раҳбари Жуманиёзов И.Мга миннатдорчилик ҳати тантанали равишда топширилди.

Семинар-тренинг қизиқарли ва саволларга бой тарзда ўтди.

Мавзуга оид