s
Вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Қ.Игамбергенов вилоятда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, жумладан “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” бўйича “маҳаллабай” услубда тизимли ишлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берди. Бюджет тушумлари прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши ва даромадларини ошириш, ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш ва меҳнат миграцияси бўйича кўрилаётган чора тадбирлар, амалга оширилаётган лойиҳалар билан таништирди.
Анжуманда ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни янада жадаллаштириш, тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, муаммоларни бартараф этиш хусусида қизғин фикр алмашувлар бўлиб ўтди.Журналистлар ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Анжуман якунида журналистлар ва блогерлар билан яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида аниқ тизим йўлга қўйилишига келишиб олинди.