s
USD: Rub: Eur:
2023-11-22 436

Йўллар бўйида жойлашган мактаблар олдида ва пиёдалар ўтиш жойларида махсус фото-видео радарлар ўрнатилади

 Президентнинг 20.11.2023 йил кунги 197-сон Фармони қабул қилинди ва Фармон билан айрим норматив ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

 “Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–190-сон қарорига (https://lex.uz/docs/5937573) киритилган ўзгартиришга кўра қуйидаги жойларга:

1) йўллар бўйида жойлашган мактаблар олдида;

2)  камида тўрт тасмали йўллардаги пиёдалар ўтиш жойларида; 

3) йўл-транспорт ҳодисалар ўчоқлари, яъни йўл-транспорт ҳодисалари кўп учраётган жойларда махсус фото ва видео радарлар ўрнатилади.

Юқорида кўрсатилган жойларга ўрнатилиши белгиланаётган радарлар тезликни ошириш, пиёдаларни ўтказмаслик ва фуқароларнинг йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтиши каби қоидабузарликларни тасвирга олиш билан шуғилланади

Хазорасп тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти Х.Рахманов

Мавзуга оид