s
USD: Rub: Eur:
2021-07-28 234

КАРАНТИН ҚОИДАЛАРИГА РИОЯ ҚИЛИНГ Коронавирусни енгиш фақат ўзимизга боғлиқ!

Кеча вилоятимизда антирекорд кўрсаткич қайд қилинди: 56 нафар коронавирус билан хасталанган беморлар рўйхатга олинди. 
27 июлга қадар вилоятда жами рўйхатга олинган беморлар сони 2055 нафар бўлиб, улардан 1919 нафари соғайган.
Ушбу рақамлар ҳар биримиздан огоҳ бўлишни ва карантин қоидаларига риоя қилишни тақозо қилади.

 Бу аҳоли ўз саломатлигини муҳофаза қилишга эътибори сусайгани, карантин қоидаларига риоя қилинмаётганлиги, хусусан, ижтимоий масофа сақланмаётгани, кўплаб юртдошларимиз ниқоб тақмаётганлиги ва шифокорлар айтишича, коронавируснинг янги штаммлари пайдо бўлгани сабаблидир.  

Тўғри, бугунги кунда тиббиёт муассасалари коронавирусни аниқлаш ва даволаш учун барча зарур тиббиёт жиҳозлари билан таъминланган. Ҳозирда вилоятда 1530 та захира ўринлари яратилган бўлиб,  253 ўрин фаолият юритмоқда.

1800 га яқин тиббиёт ходимлари коронавирусга қарши курашиш бўйича малака ошириб, тегишли сертификатларга эга бўлишган. Улардан 800 нафари шифокорлардир.

Бундан ташқари,  49 турдаги дори-дармон захираси мавжуд.  Жаҳон соғлиқни  сақлаш ташкилоти тавсиялари  асосида коронавирусни даволашда самарадор  деб топилган дорилардан ҳам етарли захира жамланган. Умуман, вилоятда  37 минг ўрамдан зиёд «ковид дорихонаси» тўпламлари тахт қилинган. 

Аммо, булар  хотиржамликка берилишга асос бўла олмайди. 
Карантин қоидаларига риоя қилмас эканмиз, пандемия бизни тарк этмайди. Ҳар биримиз ўзимиз ва яқинларимиз соғлиғига эътиборли бўлган ҳолда, саломатлигимизни асраш чораларини кўришимиз шарт ва зарур.

Карантин қоидаларига риоя қилинг ва коронавирусга қарши ўз вақтида эмланинг!

Хоразм вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати

Мавзуга оид