s
Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотларнинг муҳим йўналишларидан бири - низоларни муқобил ҳал этиш институтларини ривожлантириш ҳамда уларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлашдан иборат. Бу борада ҳакамлик судлари фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда самарали восита сифатида шаклланиб бормоқда. Мамлакатимизда ушбу институтнинг ҳуқуқий пойдевори 2006 йилда қабул қилинган «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Қонун билан яратилган бўлиб, ушбу ҳужжат ҳакамлик судларини фуқаролик-ҳуқуқий ва иқтисодий низоларни ҳал этишга масъул нодавлат тузилма сифатида мустаҳкамлаган эди.
Шу билан бирга, амалиёт таҳлили ҳакамлик муҳокамаси соҳасида айрим тизимли муаммолар ва ҳуқуқий бўшлиқлар сақланиб қолаётганини кўрсатди. Хусусан, ҳакамлик судларида қонунга хилоф равишда давлат ҳокимияти органлари иштирокидаги ҳамда бюджет маблағлари, давлат харидлари билан боғлиқ шартномалардан келиб чиқадиган низоларни кўриб чиқиш ҳолатлари учраб турди. Бу каби ҳолатлар солиқ тўловчиларнинг манфаатларига путур етказиш, мансабдор шахслар томонидан ваколатни суиистеъмол қилиш ва давлат молиявий хавфсизлигига хавф солиш каби оқибатларни келтириб чиқарди.
Ушбу муаммоларни бартараф этиш, ҳакамлик судлари фаолиятини халқаро стандартларга мослаштириш ва бюджет интизомини кучайтириш мақсадида 2026 йил 21 апрелда «ЎРҚ-1141-сонли Қонун» қабул қилинди. Мазкур қонун билан амалдаги бир қатор қонун ҳужжатларига комплекс ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, соҳани тартибга солиш янги босқичга кўтарилди.
Энг аввало, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс янги
175-9-модда билан тўлдирилиб, ҳакамлик судларини қонунга хилоф равишда ташкил этиш, давлат органлари ва давлат иштирокидаги корхоналарнинг ҳакамлик битими тарафи сифатида қатнашиши ҳамда қарорларни ихтиёрий ижро этиши учун мансабдор шахсларга нисбатан жарима чоралари белгиланди. Шунингдек, «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Қонунда ҳакамлик судларининг институционал мақоми аниқлаштирилиб, уларнинг фақат нодавлат-нотижорат ташкилотлари томонидан ташкил этилиши, камида уч нафар судьядан иборат рўйхатга эга бўлиши ва адлия органларида рўйхатдан ўтиши мажбурий қилиб қўйилди.
Қонуннинг энг муҳим янгиликларидан бири — ҳакамлик судларининг ваколат доирасига аниқ чекловлар киритилганлигидир. Эндиликда маъмурий, оилавий, меҳнат, ер муносабатлари, мол-мулкка эгалик ҳуқуқини белгилаш ҳамда бюджет тизими маблағларини ундириш билан боғлиқ ишлар ҳакамлик судлари томонидан кўриб чиқилмайди. Бундан ташқари, давлат органлари ва давлат иштирокидаги ташкилотларга ҳакамлик битимларини тузиш ва суд қарорларини ихтиёрий ижро этиш қатъий ман этилди, бу эса давлат молиявий манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга хизмат қилади.
Тизимдахолисликвакасбиймаҳоратниоширишмақсадидаҳакамликсудьялариучунмунтазаммалакаоширишмажбуриятикиритилди, шунингдек, муайянишда судья бўлганшахснингкейинчалик шу ишдавакилсифатидақатнашишитақиқланди. Процессуалкафолатларникенгайтиришйўналишидаэсаманфаатдорваишдаиштирокэтмаганшахсларгаҳакамлик суди қарориҳақида хабар топганкунданэътиборанўттиз кун ичидаунибекорқилишнисўрабваколатлисудгамурожаатқилишҳуқуқиберилди.
Хулосақилибайтганда, ушбуҚонунмамлакатимизданизоларнимуқобилҳалэтиштизиминиислоҳқилишдамуҳимқадамбўлди. У биртомонданхусусий сектор ватадбиркорларўртасидагинизоларнишаффофвахолисҳалэтишмеханизминимустаҳкамласа, иккинчитомондан бюджет интизоминитаъминлашҳамдадавлатманфаатлариниҳуқуқийжиҳатданкафолатлашгахизматқилади.
Д.Шарипов, Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьяси