s
Қарорга кўра, Ўзбекистон ва Қатар Давлати Ҳукуматлари ўртасида олий таълим ва илмий тадқиқотлар соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим тасдиқланди.
Мазкур битим 2023 йил 6 июнда Самарқанд шаҳрида имзоланган.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин унинг қоидалари амалга оширилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди.
Урганч шахар адлия бўлими бошлиғи Р.Неязметов
Урганч шахар адлия бўлими бош маслахатчиси Х.Курязов