s
USD: Rub: Eur:
2023-12-29 993

Марказий банк банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов тизимларидан "мижознинг розилигисиз ва уни огоҳлантирмаган ҳолда унинг картасидан кредит ва бошқа қарз тўловлари учун маблағларни акцептсиз ечиб олиш" амалиётига чек қўйишни қатъий талаб қилмоқда.

Бу бўйича Марказий банк бошқаруви раиси ўринбосари томонидан имзоланган тегишли хат жорий йил 21 декабрь куни тижорат банклари, тўлов тизими операторлари ва тўлов тизимларига юборилган.

Хатда банклар томонидан фуқароларнинг банк карталаридан маблағларни масофавий хизмат кўрсатиш тизимлари орқали кредит тўловлари учун автоматик тарзда ҳисобдан чиқариш (автотўлов) жараёнларида амалдаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилаётгани, бу борада бир неча бор мурожаатлар келиб тушаётгани қайд этилган.

Бундан ташқари, айрим банклар кредит таъминоти сифатида суғурта полиси олаётгани боис, ушбу кредитлар белгиланган муддатда қайтарилмаган тақдирда, суғурта ташкилоти банкка кредит қарздорлигини тўлиқ қоплаб бераётганлиги, натижада банкнинг мажбурият (кредит) бўйича қарз олувчига бўлган ҳуқуқлари суғурта ташкилотига ўтганлиги учун, суғурта ташкилоти қарз олувчининг банк карталаридан маблағларни акцептсиз тарзда ечиб олаётган ҳолатлар танқид қилинган.

Марказий банк банклардан қуйидагиларни талаб қилмоқда: 

фуқароларнинг банк карталарини автотўлов хизматига уланиши тўғрисида СМС-хабарнома орқали ўз вақтида хабардор қилишни; 
автотўлов хизмати орқали амалга ошириладиган тўловлар фақат карта эгаси розилиги билан амалга оширилиши; 
фирибгарликни олдини олиш мақсадида банклар ва тўлов ташкилотлари мобил иловасига банк карталарини бириктиришда, микроқарз, кредит расмийлаштириш амалга оширилганда мижозларни идентификациялаш учун қўшимча тарзда Фаcе ИД механизмини жорий этишни.

Марказий банк юқоридаги топшириқлар ижроси назорати борасида шу йил 29 декабрга қадар Марказий банкка ҳисобот тақдим этилишини талаб қилган, акс ҳолда қонунчиликка мувофиқ тўлов тизимларидан ўчириш ёки жарима санкциялари қўлланилиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирган.

Хазорасп тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи А.Матёкубов

Мавзуга оид