s
USD: Rub: Eur:
2023-06-21 748

Уй-жойлар учун субсидия олиш тартиби кандай!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасинингш 2020 йил 25 мартдаги 182-сон  қарори билан тасдиқланган  “Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низом талбаларига асосан ариза берувчи ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун исталган туман (шаҳар) давлат хизматлари марказига мурожаат этиши мумкин.

Меҳнат мигрантлари номидан ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш тўғрисидаги аризани унинг оила аъзолари нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома асосида бериши мумкин.

Давлат хизматлари маркази ва ЯИДХП орқали кўрсатиладиган хизматлар ва марказ томонидан тегишли ташкилотларга сўров юбориш орқали маълумотларга аниқлик киритиш тўловларсиз (бепул) амалга оширилади.

Давлат хизматлари маркази томонидан сўровнома тулдирилгандан кейин
 1 соат ичида аризани масъул ташкилотларга юборади.

Масъул ташкилот раҳбарлари томонидан subsidiya.idm.uz дастурий таъминот тизимида ариза берувчини ижтимоий мезонлар бўйича аниқлайди.

Масъул ташкилотлар етти иш кунида ариза берувчининг ижтимоий мезонларга мувофиқлигини тақдим этилган ҳужжатлар асосида ташкилотларда мавжуд маълумотлар базаси билан солиштирган ҳолда ўрганиб чиқади ва ЯИДХПда онлайн электрон шаклда қуйидаги маълумотларни:

тиббиёт бирлашмаси — ариза берувчи ва унинг оила аъзолари орасида сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ алоҳида хонада яшашга муҳтож бўлган шахслар, биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг, ёлғиз ўзи оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган болани парваришлаётган аёлларнинг мавжудлигини;

давлат солиқ инспекцияси — солиқ тўловчининг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР) бўйича ариза берувчи ва оила аъзоси сифатида келтирилган шахсларнинг даромадларини аниқлайди.

Бунда давлат солиқ инспекциясидан ариза берувчи ва оила аъзоларининг даромадлари бўйича балл берилмаган тақдирда, ариза бошқа масъул ташкилотлар томонидан кўриб чиқилмайди ва автомат равишда субсидия ажратишни рад этиш бўйича комиссия котибига юборилади;

туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари — ариза берувчининг оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган, уй-жой шароитини яхшилашган муҳтож оналар тоифасига мансублигини;

туман (шаҳар) ҳокимлиги молия бўлими — ариза берувчининг олис ва чекка ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган олий маълумотли мутахассис ва (ёки) тиббиёт ходими эканлигини тасдиқлайди.

 Ариза берувчини қуйидаги ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш (аниқлаш) subsidiya.idm.uz дастурий таъминот тизимида автоматлаштирилган тарзда амалга оширилади:

ариза берувчининг «Labor — migration» дастурида рўйхатдан ўтганлиги, хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётганлиги;

ариза берувчининг ёш оилалар тоифасига мансублиги ва 30 ёшдан ошмаган фуқаро эканлиги;

ариза берувчида, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғининг номида республиканинг барча ҳудудлари миқёсида мулк ҳуқуқи билан турар жойнинг мавжуд ёки мавжуд эмаслиги.

комиссия котиби масъул ташкилотлар томонидан киритилган хулосаларни 3 кун ичида аризаларни навбат асосида уларнинг қайд этилиши кетма-кетлигига мувофиқ кўриб чиқиб, тасдиқлаш учун комиссияга киритади.

Комиссия томонидан субсидия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида электрон тасдиқланган QR-код қўйилган қарор Давлат хизматлари марказига юборилади ва Давлат хизматлари маркази томонидан бир иш кунида ариза берувчига юборилади.

Ижтимоий мезонлар асосида баҳоланган ариза берувчи 30 ва ундан юқори балл тўплаган тақдирда, талабгор сифатида тан олиниб, квартира сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун ипотека кредити бўйича субсидия олишга ҳақли деб ҳисобланади.

Субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномада талабгорга давлат бюджетидан ажратиладиган бошланғич бадал субсидиясининг қатъий белгиланган миқдори ва ипотека кредитининг энг кўп миқдори доирасида дастлабки 5 йилда фоиз тўловларининг бир қисмини тўлаб бериш бўйича субсидия ажратилиши кўрсатилади ҳамда ипотека кредитини ажратиш тижорат банклари томонидан кўриб чиқилиши ва ушбу хабарнома кредит ажратилишини кафолатламаслиги қатъий белгилаб қўйилади.

 

 

Хонқа туман адлия бўлими бошлиғи                                  Ф.Жаббаров

 

 

 

 

 

Мавзуга оид