s
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 31-моддасига кўра,
қуйидаги маъмурий жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатлар ҳуқуқбузарлик содир қилган шахсга енгилроқ маъмурий жазо қўлланишига ёки унга қўлланиб бўлинган жарима миқдори суд ҳамда ваколатли шахс томонидан камайтирилишига асос бўлиши мумкин:
айбдорнинг содир этган ҳуқуқбузарлигидан чин кўнгилдан пушаймон бўлиши;
айбдорнинг ҳуқуқбузарликнинг зарарли оқибатлари олдини олиши, етказилган зиённи ихтиёрий равишда тўлаши ёки келтирилган зарарни бартараф қилиши;
ҳуқуқбузарликнинг кучли руҳий ҳаяжон таъсирида содир этганлиги ёки оғир шахсий, оилавий ёхуд бошқа шароитлар юзага келганлиги оқибатида содир этилиши;
ҳуқуқбузарликнинг таҳдид ёки мажбурлов таъсирида ёхуд хизмат юзасидан, моддий ёки бошқа жиҳатдан қарамлиги таъсири остида содир этилиши;
ҳуқуқбузарликнинг вояга етмаган шахс томонидан содир этилиши каби ҳолатлар мавжуд бўлганда;
ҳуқуқбузарликнинг ҳомиладор аёл ёки 14 ёшгача бўлган боласини якка ўзи тарбиялаётган шахс томонидан содир этилиши.
Шунингдек, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқувчи орган (мансабдор шахс) бошқа ҳолатларни ҳам жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолат деб топиши мумкин.
Янгиариқ тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи У.Наврузов