s
USD: Rub: Eur:
2024-01-19 567

Хоразм вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги идорaлар томонидан 2023 йил давомида амалга оширилган ишлар ҳақида

М А Ъ Л У М О Т

 

2023-йил давомида бошқармага 7 631 та хат ва ҳужжатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг 4 475 таси ижроси таъминланди.

Соҳага доир 21 та назорат режа, чора-тадбирлар режаси ҳамда йўл хариталар ишлаб чиқилиб, ижрога қаратилган.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив хусусиятга эга бўлган 112 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, уларнинг 81 тасига расмий розилик берилди.

Адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги идоралар томонидан ўтказилган 633 та ўрганиш ва назорат тадбирлари давомида
97 537 мингдан ортиқ қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган.

Аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш мақсадида адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги идоралар томонидан тегишли мансабдор шахслар номига 1 206 та тақдимнома киритилди.

Ҳисобот даврида киритилган тақдимномалар натижасида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари фойдасига 100 млрд 269 млн 416 минг сўм миқдорида пул маблағлари ундириб берилди.

Ушбу кўрсаткич (2022-йилнинг мос даврида 24 млрд 199 млн
548 минг сўмни
ташкил этиб)
ўтган йилнинг шу даврга нисбатан
76 млрд 070 млн 044 минг сўмга ошган.

Шунингдек, ҳисобот даврида 1 762 та огоҳномалар киритилиб, 434 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилди, шундан
20 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, тегишли мансабдан шахсларнинг 8 007 та ноқонуний қарорлар бекор қилиниши ёки ижроси тўхтатилиши таъминланди.

Айбдор шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича судларга ва бошқа ваколатли органларга киритилган 917 та маъмурий баённомалар ва таклифлар асосида 909 нафар шахсларнинг маъмурий жавобгарлик масаласи ҳал этилди. Ушбу кўрсаткич (2022-йилнинг мос даврида 824 тани ташкил этиб) ўтган йилнинг шу даврга нисбатан
85 тага ошган.

Тадбиркорлик субъектлари ва фуқаролар манфаатини кўзлаб, уларнинг бузилган ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини тиклаш, моддий ва маънавий зарарларни ундириш юзасидан судлар томонидан 23 млрд
901 млн 024 минг сўмлик 970 та
даъво аризалари қаноатлантирилди.

Адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги идораларга 2023 йилнинг ўтган даври давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами жами 4 684 та мурожаатларнинг 3 949 таси қонуний ҳал этилди.

Шундан 2 238 таси (56 фоизи) қаноатлантирилган  ва 1 711 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган.

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни оширишга ва қонунийликни мустаҳкамлаш бўйича бир қатор ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилди.

2023-йил давомида адлия органлари томонидан аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, мақсадида янги қабул қилинган қонун ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини аҳолига етказишга қаратилган 19 мингдан ортиқ ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилган.

ДХМлар томонидан 783 100 та давлат хизматлари кўрсатилган. Ушбу кўрсаткич (2022-йилнинг мос даврига нисбатан 767 522 тани ташкил этиб) ўтган йилнинг шу даврга нисбатан 15 578 га ошган.

 

 

РАСУЛБЕК ИБРАГИМОВ

Хоразм вилоят адлия бошқармаси бош маслаҳатчиси

Мавзуга оид