s
Шахсни ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказганлик учун жиноий жавобгарлик мавжуд.
Шахсни қўрқитиш, унга раҳмсиз муомала қилиш ёки унинг шаъни ва қадр-қимматини муттасил равишда камситиш натижасида уни ўзини ўзи ўлдириш ёки бунга суиқасд қилиш даражасига етказиш 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
моддий томондан ёки бошқа жиҳатлардан айбдорга қарам бўлган шахсга нисбатан;
вояга етмаган шахсга ёки ҳомиладорлиги айбдорга аён бўлган аёлга нисбатан;
бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
телекоммуникация тармоқлари, Интернет тармоғидан фойдаланиб содир этилган бўлса, 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Хонка туман адлия бўлими