s
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хива туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, Хива тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси юрисконсульти Б.А., “Г” МЧЖ билан корхона ўртасида тузилган шартнома бўйича аванс тариқасида ўтказилган 200 млн сўмга “Г” МЧЖ томонидан ишлар бажарилмаганлиги сабабли ҳисоб рақамига қўйилган тўлов талабномасини танишлари орқали тегишли маълумотнома бериб бекор қилдириб бериш эвазига МЧЖ раҳбаридан 2 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.