s
USD: Rub: Eur:
2024-03-05 522

Директор ўринбосари штати қачон 2 штат бирлиги бўлади?

Халқ таълими вазирининг 2019 йил 28 декабрдаги 406-сонли буйруғида тасдиқланган Умумий урта таълим мактаблари ва айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаблар бошқарув, техник, хизмат курсатувчи  ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларига мувофиқ мактабда синфлар сони 30 ва ундан ортиқ бўлганда:
 Директорнинг маънавий-маърифий ишлари буйича уринбосари штати – 1.5;
 Директорнинг ўқув ишлари буйича ўринбосари штат бирлиги – 1.5 бирликдан иборат бўлади.

Синф комплектлари юқори бўлган умумий ўрта таълим мактаблари ва айрим фанлар чукур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактабларда директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари ва директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимлари қўшимча равишда қуйидаги миқдорларда киритилади:
➖ 40-49 синф комплектлари бўлганда 0,5 бирликдан;
➖ 50 ва ундан ортиқ синф комплектлари бўлганда 1,0 бирликдан.

 Шунга кўра сизлардаги ҳолатда синфлар сони 40тага етгандагина директор ўринбосари штат бирлиги 2 бирликни ташкил этади. 

Шундай экан сизларда 30та синф бўлгани сабабли штатлар бирлиги 1.5 бирликни ташкил этиши керак.

Xiva tuman yuridik xizmat ko`rsatish markazi bosh yuriskonsulti
D.Masharipov

Мавзуга оид