s
USD: Rub: Eur:
2023-12-26 167

ИНСОН ҚАДРИ УЛУҒ, ХАЛҚ МАНФААТЛАРИ УСТУВОР

Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида 2017 йилда бошланган, инсонпарвар ва демократик ҳуқуқий давлат – Янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратилган кенг қамровли ислоҳотлар бугунги кунда Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси асосида изчил давом эттирилмоқда. Ислоҳотлар марказида, энг аввало, инсон қадрини юксалтириш, аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш, халқимизни рози қилишдек олий мақсад мужассам. 2022 йил 20 декабрда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўлланган Мурожаатномада ушбу устувор мақсад яна бир бор таъкидланди. Жорий 2023 йилга юртимизда «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили» дея ном берилди. «Биз Ўзбекистонда олиб борилаётган давлат сиёсатининг марказида инсон ва унинг манфаатларини таъминлашни устувор вазифа этиб белгиладик. Бу сиёсат бир йил билан чекланиб қолмаслиги, доимо бардавом бўлиши барчамизга аён. Шу юртда яшаётган ҳар бир инсоннинг тинч ва бахтли ҳаёт кечириши, унинг соғлиғи жойида бўлиши, яхши таълим олиши, оиласини тебратиши учун қандай шароит керак бўлса, ҳаммасини яратиб беришга ҳаракат қиляпмиз ва бу йўлдан асло тўхтамаймиз», деб таъкидлади давлатимиз раҳбари.

Халқ – давлат мавжудлигининг бирдан-бир манбаи. Ўз фуқаролари хоҳиш-истакларини амалга ошириш ва уларнинг қонуний манфаатларини таъминлашга хизмат қилувчи давлат қудратли бўлади ҳамда жаҳон миқёсида ҳурмат қозонади. Мамлакатимизда «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» шиори бежиз илгари сурилмади. Юртимизда рўй бераётган барча ижобий ўзгаришлар меҳнаткаш инсонлар қўллари билан бунёд қилинмоқда.

Ўзбекистоннинг қиёфаси кун сайин кўркамлашиб бормоқда, янги қурилаётган осмонўпар бинолардан тортиб, юртимизнинг ҳар бир вилояти, ҳар бир туманида қад кўтараётган замонавий шаҳарчалар завод-фабрикалар инсоннинг бунёдкор қўли билан юзага келмоқда. Шундай экан, инсонни қадрлаш, улуғлаш замон талабига айланиши табиий ҳолдир. Инсонни қанчалик қадрлаб, меҳнатини нечоғли муносиб тақдирласак, у ўз меҳнатини шу қадар такомиллаштиради, ривожлантиради. Шу тарзда меҳнат сифати ҳам ошиб боради. Инсон меҳнатини қанчалик ерга урсак, у шу қадар танбаллашади ва меҳнатининг сифати ҳам пасайиб боради.

Инсон қадрланмас экан, эл ҳам қадр топмайди. Элнинг обрўйи инсон қадри билан ўлчанади. Қайси мамлакатда инсон меҳнати юқори баҳоланса, ўша мамлакатнинг обрўйи ҳам юқори бўлади. Бугунги кунда инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш давлатимиз сиёсатининг энг устувор йўналиши ҳисобланади. Бу эзгу тамойил ҳаётимизнинг барча соҳаларида ўз ифодасини намоён этмоқда. Энг муҳими, амалга оширилаётган инсонпарвар ислоҳотларнинг самараси ва ижобий таъсирини диёримиздаги ҳар бир инсон аввало ўз ҳаётида яқиндан ҳис этмоқда.

Гўзал Эшчанова, Боғот туманлараро иқтисодий суди архив мудири

Мавзуга оид