s
USD: Rub: Eur:
2023-11-02 545

“Судьялар одоб комиссияси” фаолияти ҳақида

Суд тизимида олиб борилаётган изчил ислоҳотлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг 2021 йил
19 январдаги 1657-сонли қарори билан “Судьялар одоб комиссиялари тўғрисида” Низом тасдиқланган.

Мазкур Низом 6 та боб ва 39 та банддан иборат бўлиб, унда комиссия фаолияти бўйича умумий қоидалар, уни тузиш тартиби, мурожаатларни кўриб чиқиш асослари ва тартиби, комиссиянинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ишни ташкил этиш ва якуний қоидаларни ўз ичига олган.

Низомга кўра, Комиссия фаолиятининг мақсади жисмоний ва юридик шахсларнинг судьялар томонидан “Судьялар одоби кодекси”нинг қоидаларини бузганлиги ҳақидаги мурожаатларини ҳамда оммавий ахборот воситаларида, интернет тармоғида эълон қилинган хабар ва маълумотларнинг ўз вақтида, холис ўрганилишини таъминлашга ҳамда “Судьялар одоби кодекси” қоидалари бузилишининг олдини олишга қаратилган.

Комиссия фаолиятининг асосий вазифаси судьялар томонидан одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя этилишида судьялар малака ҳайъатларига кўмаклашиш ҳисобланади.

Юқоридаги Низом асосида Хоразм вилоят, туманлараро, туман (шаҳар) судлари ҳамда Хоразм вилоят ва туманлараро маъмурий судлари судьялари иштирокида бўлиб ўтган конференциясида Хоразм вилоят судлари судьялари малака ҳайъати ҳузуридаги Судьялар одоб комиссияси тузилган.

Мазкур комиссия суд фахрийлари ҳамда суд тизимида узоқ йилларда буён самарали фаолият олиб бораётган судьялардан таркибда фаолият юритмоқда.

Комиссия фаолиятининг асосий вазифаси судьялар томонидан одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя этилишида судьялар малака ҳайъатларига кўмаклашиш ҳисобланади.

Судьялар одоб комиссияси вилоят суди, вилоят маъмурий суди, туманлараро, туман, шаҳар судлари судьяларига нисбатан мурожаатларни кўриб чиқади.

Шунинг билан бирга судьялар маълум бир ҳаракат “Судьялар одоби кодекси” қоидаларига мувофиқлигига аниқлик киритиш борасида, шунингдек асоссиз маълумот тарқатилиши натижасида судьялик шаъни ва ишчанлик обрўсига путур етказилди ёки дахлсизлиги бузилди деб ҳисоблаган ҳолларда комиссияга мурожаат қилишлари мумкин.

Комиссия мурожаатларни ўн кун муддат ичида кўриб чиқади. Бунда комиссия раиси келиб тушган мурожаатни комиссия аъзоларидан бирига топширади ва комиссия аъзоси ўрганиш натижалари бўйича хулоса тайёрлаб, тўпланган ҳужжатлар билан бирга комиссияга тақдим қилади.

Тўпланган материаллар комиссия йиғилишида муҳокама қилинади ва иштирок этганларнинг ярмидан кўпи овоз берганда ҳақиқий ҳисобланади.

Комиссия хулосаси ёзма шаклда қабул қилинади ва тегишинча ҳузурида фаолият кўрсатаётган органга юборилади.

 

Анвар Рахимов,

Хоразм вилоят судининг судьяси

 

 

 

Мавзуга оид