s
USD: Rub: Eur:
2023-07-13 546

Ишсизлик нафақаси тайинланаши таъминланди.

Хонқа туман адлия бўлими томонидан Дўстлик маҳалласи, Гулшан кўчаси 13-уйда яшовчи фуқаро Ш.Қазақовани мутахассислиги бўйича ишга жойлаштиришда амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати кўриб чиқилди.

Хонқа туман камбағалликни қисқартисриш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан 2023-йил 31-майда Ш.Қазақовани мутахассислиги бўйича иш стажига эга бўлмаганлиги, биринчи иш қидирувчи эканлигини инобатга олиниб, мутахассислик талаб қилинмайдиган иш ўринлари, яъни “Хоразмтех Фашион” МЧЖда тикувчи, дазмолловчи, “Ёнғиндан қўриқлаш” МЧЖ ва “ЭКО CЛАУСТЕР” МЧЖда назоратчи бўш иш ўринлари таклиф қилинганлиги сабаб рад қилинган.

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Қонуннинг 3-моддасида мақбул келадиган иш — фуқаро бажаришга қодир бўлган, фуқаронинг олган маълумоти йўналиши ва ихтисослигига, малакасига, касбий тайёргарлигига, иш тажрибасига, соғлиғининг ҳолатига кўра мос келадиган, яшаш жойини ўзгартиришини назарда тутмайдиган, унинг доимий яшаш жойидан унчалик узоқ бўлмаган ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг белгиланган энг кам миқдоридан кам бўлмаган иш ҳақини кафолатлайдиган иш тушунилиши белгиланган.

Мазкур Қонуннинг 10-моддасида маҳаллий меҳнат органлари-иш қидираётган шахсларни рўйхатга олиши, уларни ишсиз шахслар деб эътироф этиш тўғрисида қарор қабул қилиши, уларга ёрдам кўрсатиши, ишсиз шахсларга ишсизлик нафақаларини тайинлаши ҳамда тўлаши, 33-моддасида дастлабки касбий тайёргарликни талаб қилмайдиган иш, бундай ишни топиб бериш имконияти бўлмаган тақдирда эса биринчи марта иш қидираётган, касбга (мутахассисликка) эга бўлмаган шахсларнинг ёшга доир ва бошқа хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда ҳақ тўланадиган бошқа иш, шу жумладан вақтинчалик хусусиятга эга бўлган иш ушбу шахслар учун мақбул келадиган иш ҳисобланиши белгиланган.

Қонуннинг 44-моддасида ўн олти ёшдан то пенция таъминоти ҳуқуқини олиш ёшигача бўлган, ҳақ тўланадиган ишга ёки иш ҳақи (меҳнат даромади) келтирадиган машғулотга эга бўлмаган, иш қидираётган ва иш таклиф этилса, унга киришишга тайёр бўлган ёхуд касбга тайёрлашдан, қайта тайёрлашдан ўтишга ёки малакасини оширишга тайёр бўлган, ишга жойлашишда кўмак олиш учун маҳаллий меҳнат органларига мурожаат қилган ва ушбу органлар томонидан иш қидираётган шахслар сифатида рўйхатга олинган меҳнатга лаёқатли шахслар (бундан таълим муассасаларида таълим олаётганлар мустасно) ишсизлар деб эътироф этилиши, агар иш қидираётган шахсга у рўйхатга олинган кундан эътиборан дастлабки ўн кун ичида мақбул келадиган иш таклиф этилмаган бўлса ёки маҳаллий меҳнат органи мазкур шахс ишга жойлаштириш учун юборилган ташкилотдан рад жавобини олган бўлса, шахсни ишсиз деб эътироф этиш тўғрисидаги қарор у иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олинган кундан эътиборан ўн биринчи кундан кечиктирмай маҳаллий меҳнат органи томонидан қабул қилиниши, шахсни ишсиз деб эътироф этиш тўғрисидаги қарор маҳаллий меҳнат органининг буйруғи билан расмийлаштирилиши, ушбу буйруқ бир вақтнинг ўзида ишсизлик нафақаси тайинлаш тўғрисидаги буйруқ ҳисобланиши, буйруқда ишсизлик нафақасининг миқдори ва уни ҳисоблаш санаси кўрсатилиши, ишсиз деб эътироф этилган шахс қабул қилинган қарор тўғрисида мазкур қарор қабул қилинганидан кейин икки кунлик муддатдан кечиктирмай ёзма равишда ёки тельефон, электрон почта орқали хабардор қилиниши белгиланган.

Хонқа туман адлия бўлими томонидан 2023 йил 10 июнда  Хонқа туман камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими киритилган тақдимном антижасида фуқаро Ш.Қазақовага ишсизлик нафақаси тайинланишини таъминланиб, унинг қонуний хуқуқлари тикланди.

 

Хонқа туман адлия бўлими бошлиғи Ф.Жаббаров

 

Мавзуга оид