s
USD: Rub: Eur:
2025-06-15 735

Касбий сертификатнинг йўқлиги сизни ишга қабул қилмаслик учун асос бўлмайди. Чунки ишга қабул қилишда сўраладиган ҳужжатлар қаторида касбий сертификат мавжуд эмас.

Меҳнат кодексининг 124-моддасида иш берувчи ишга қабул қилаётганда ходимдан олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим ташкилотини тамомлаганлиги тўғрисидаги дипломни, қайси ишни бажариш учун фақат махсус маълумотга ёки махсус тайёргарликка эга бўлган шахслар қўйилиши мумкин бўлса, ўша ишга кириш чоғида ушбу ишни бажариш ҳуқуқига доир гувоҳномани (сертификатни) ёхуд бошқа тегишли ҳужжатни талаб қилиши мумкинлиги белгиланган.

Шунга кўра сиздаги касбий сертификатнинг йўқлиги ишга қабул қилмаслик учун асос бўлмайди. Бироқ сиз яна қайта касбий сертификат олишингиз керак бўлади.

Хива туман ЮХКМ бош юрисконсулти М.Бойжонов

Мавзуга оид