s
USD: Rub: Eur:
2022-04-28 268

Жамоатчилик эшитуви.

Хабарларингиз бор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022 - 2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сонли Фармонига мувофиқ Тараққиёт стратегияси ва Давлат дастурида белгиланган мақсадларга эришилганлик даражасини баҳолаб бориш мақсадида нодавлат нотижорат ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари, экспертлар ва маҳалла фаолларидан иборат Тараққиёт стратегиясини қўллаб-қувватлаш  бўйича вилоят жамоатчилик гуруҳи ташкил этилди.

Бугун “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати вилоят бўлими томонидан Тараққиёт стратегиясини қўллаб-қуввтлаш бўйича вилоят жамоатчилик гуруҳи аъзолари,  давлат ва нодавлат ташкилотлари вакиллари иштирокида Давлат дастурида белгиланган мақсадларнинг ижросини самарали таъминлаш мақсадида давлат дастурининг 45 - мақсадида белгиланган Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида тажриба-синов тариқасида бошланғич синф ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлаш масаласи бўйича жамоатчилик эшитуви ўтказилди.

Президент Фармонига мувофиқ бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида умумтаълим мактабларининг бошланғич синф ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлашни йўлга қўйиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан жорий йилнинг 7 февралдан бошлаб вилоятимиздаги умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини соғлом овқатлантириш мақсадида тажриба-синов тариқасида кейтеринг усулида бепул овқат етказиб бериш бошланган.

Бепул овқатланишни ташкил этишни, уни таълим муассасаларига етказиб беришни  2021-2022 ўқув йили якунига қадар тажриба-синов тарзида “DOLCI ORGANIC” масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилиши белгиланган.

Бугунги кунда вилоятимизда 549 та умумий ўрта таълим мактаблари мавжуд бўлиб босқичма-боқич умумтаълим мактабларинидаги 7-11 ёшли ўқувчилар учун бериладиган озиқ-овқат маҳсулотларининг рўйҳати тасдиқланиб, бепул нонушта етказиб бериш ишлари амалга оширилмоқда.

Шунингдек, жамоатчилик эшитувида бугунги кунда давлат дустурининг мазкур мақсади ижроси юзасидан вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан амалга оширилаётган ишлар бўйича вилоят халқ таълими бошқармаси, вилоятда санитария-гигиена талабларига мос ҳолда етказиб берилиши бўйича Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати вилоят бошқармасининг масъул раҳбарлариниг ахборотлари эшитилди. Жамотчилик эшитуви савол-жавобларга бой тарзда бўлиб, унда жамаотчилик гуруҳлари, экспертлар, жамоат ташкилотлари томонидан самарали таклифлар билдирилди.

 

 

 

 

Мавзуга оид