s
“Мамлакатимизда рақамлаштириш соҳасидаги хизматлар экспортини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-87-сон, 26.02.2024 й.) қабул қилинди
Қарорга кўра, қуйидагилар амалга оширилади:
➖Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда IT-саноатни ривожлантириш, аҳолини юқори даромадли иш ўринлари ва замонавий касблар билан таъминлаш, шунингдек, ҳудудларга IT-хизматлар экспорт қилувчи корхоналарни кенг жалб қилишга қаратилган дастур (Zero Risk);
➖маҳаллий бозор учун IT-хизматлар кўрсатиш соҳасида фаолият юритувчи корхоналарни халқаро IT-бозорга олиб чиқиш, уларнинг экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича лойиҳа (Local to Global).
2024 йилда Германия ва Саудия Арабистонида асосий фаолияти маҳаллий корхоналар учун IT-хизматлар бўйича буюртмаларни жалб қилишга қаратилган IT-парк ваколатхонаси (филиали) фаолияти йўлга қўйилади.
Бунда, IT-парк дирекциясига мазкур хорижий мамлакатларда ваколатхоналар (филиаллар) фаолиятини йўлга қўйиш учун 2027 йил 1 январгача ҳар бир ваколатхона (филиал)га йилига 200 минг АҚШ доллари эквивалентигача молиялаштириш учун маблағ йўналтиришга рухсат берилади.
Хорижий мамлакатларда мунтазам равишда, шу жумладан 2024 йилда АҚШ ва Германияда “Ўзбекистон IT-кунлари” халқаро тадбирлари ўтказилади.
Гурлан тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти Ш.Пўлатов