s
USD: Rub: Eur:
2026-05-25 789

ВОЯГА ЕТМАГАНЛАРНИ МАЖБУРИЙ МЕҲНАТГА ЖАЛБ ҚИЛМАСЛИК: ЖАВОБГАРЛИК МАСАЛАЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 118-моддасига биноан вояга етмаган, яъни 18 ёшга тўлмаган шахс 16 ёшдан меҳнат фаолиятини бошлашига рухсат этилади. Шунингдек, 15 ёшга тўлган вояга етмаган шахсларга ҳам ишлашга рухсат этилади. Қачонки:

- 15 ёшга тўлган умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотларининг ўқувчилари уларнинг ота-онасидан бирининг ёки ота-онасининг ўрнини босувчи шахслардан бирининг, яъни васий ёки ҳомийнинг ёзма розилиги билан;

– уларнинг соғлиғига ҳамда маънавий камол топишига зиён етказмайдиган, ўқитиш жараёнини бузмайдиган енгил меҳнатни ўқишдан бўш вақтида бажариши учун ишга қабул қилишга;

–маданий-томоша ташкилотида, телевидение, радиоэшиттириш ташкилотларида ва бошқа оммавий ахборот воситаларида, шунингдек профессионал спортчилар билан ота-онанинг ҳар иккисининг (ота-она ўрнини босувчи шахснинг) розилиги ҳамда васийлик ва ҳомийлик органининг рухсати билан, соғлиғига ва маънавий камол топишига зиён етказмасдан асарларни яратиш ва (ёки) ижро этишда (кўргазмага қўйишда) иштирок этиш учун ўн беш ёшга тўлмаган шахслар билан меҳнат шартномасини тузишга йўл қўйилади.

Вояга етмаган шахсни барча турдаги ишларга жалб қилиб бўлмайди. Меҳнат кодексининг 412-моддасига мувофиқ, 18 ёшга тўлмаган шахслар меҳнатидан шу тоифа ходимларининг соғлиғига, хавфсизлигига ва маънавий жиҳатдан камол топишига зиён етказиши мумкин бўлган ишларда (тунги кафе ва клубларда, спиртли ичимликларни, тамаки маҳсулотларини, гиёҳвандлик ва психотроп моддаларни, токсик препаратларни ишлаб чиқариш, ташиш ҳамда сотиш ва бошқалар) қўллаш;

Ўн саккиз ёшгача бўлган ходимларнинг улар учун белгиланган йўл қўйиладиган энг кўп нормалардан ортиқ бўлган оғирликдаги юкларни кўтариши ва ташиши тақиқланади.

Шу билан бирга, Қонун билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ва Ўзбекистон Республиаси Жиноят кодексларига киритилган ўзгаришларга кўра вояга етмаган шахсни меҳнатга бирор-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаган шахс тўғридан-тўғри жиноий жавобгарликка тортилиши белгиланди.

Илгари маъмурий жазо қўлланилгандан сўнг, такроран содир этилган тақдирда, жиноий жавобгарлик белгиланган.

Иш берувчи томонидан вояга етмаганларни мажбурий меҳнатга жалб қилганлик тўғридан-тўғри жиноий жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.

Ҳозирда вояга етмаганларнинг меҳнати соҳасида самарали механизмини яратиш, унда ҳуқуқий тарғибот чораларини кучайтириш, мактаб ходимларини, болаларни, ота-оналарни ва иш берувчиларни хабардор қилиш, аҳоли саводхонлигининг ҳуқуқий даражасини ошириш ва иш берувчининг жавобгарлик чоралари механизми устида ишлашни давом эттирилиши шарт.

Шуни ҳам унутмаслигимиз керакки, вояга етмаган болаларнинг ҳуқуқлариниҳимоя қилиш ҳар қандай давлат ижтимоий сиёсатининг асосий устувор йўналишларидан биридир.

 

З.Мадрахимов, жиноят ишлари бўйича Урганч туман судининг тергов судьяси                             

Мавзуга оид