s
USD: Rub: Eur:
2023-08-28 862

Ортиқча ҳужжат талаб қилганлик учун жавобгарлик.

 

Хонқа туман адлия бўлими томонидан ўтказилган ўрганишларда айрим корхона, ташкилот ва муассасалари томонидан талабалардан қонунчилик ҳужжатларига кўра талаб қилиш тақиқланган ҳужжатлар сўралаётгани аниқланмоқда.

Қонунчиликка кўра (ПФ–6191-сон ва ПФ–6269-сон аҳолидан қуйидаги ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинган:

шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхасини;

шахснинг белгиланган шаклдаги фотосуратини;

жисмоний шахс томонидан ўрта махсус, профессионал (касб-ҳунар) таълим муассасаси ёки умумий ўрта таълим муассасаси (11-синф негизида) тугатилганлигини тасдиқловчи маълумотларни (ҳужжатларни);

          кам таъминланган оила ёки оила аъзоси сифатида рўйхатга олинганлигини тасдиқловчи маълумотларни (ҳужжатларни);

          солиқ тўловчи жисмоний шахсларнинг давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилганлигини тасдиқловчи маълумотларни (СТИР);

олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзга эга бўлган абитуриентларнинг имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат тўғрисида маълумотларни.

          Шунингдек, ушбу ҳужжат ва маълумотларнинг талаб қилиниши давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузиш деб ҳисобланиб, уларни талаб этган давлат идоралари жавобгарликка тортилади.

         

Хонка туман адлия бўлими

Мавзуга оид